АсосийJinoyat

Алимент тўлашдан бўйин товлаган отага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Алимент тўлашдан бўйин товлаган отага нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг суд ҳужжатига асосан қарздор О.Бозоров томонидан ундирувчи Д.Рахмонованинг фойдасига икки нафар фарзандининг вояга етгунларига қадар моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент пулини тўлаб бориши белгиланган.

Бироқ қарздор О.Бозоров алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган. Шу сабабли Каттақўрғон шаҳар маъмурий судининг қарори билан О.Бозоров Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 

Фуқаро О.Бозоров қўлланилган жарима жазосидан сўнг ҳам ўзига тегишли тегишли хулоса чиқармасдан, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан қасддан муттасил равишда бўйин товлаб келган. 

Натижада унинг қарздорлиги 2015 йилнинг июнь ойидан шу йилнинг октябрь ойига қадар ҳаммаси бўлиб 30 млн. 548 минг сўмни ташкил этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон туман бўлими томонидан фуқаро О.Бозоровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар