my5

2014 йилда дунёдаги қочоқлар сони 46,3 миллион нафарга етди

ДУНЁ 08.01.2015, 09:41
2167
2014 йилда дунёдаги қочоқлар сони 46,3 миллион нафарга етди

БМТнинг қочоқлар муаммоси билан шуғулланувчи бўлими 2014 йил давомида дунё бўйича 46,3 миллион киши қочқинга айланганини маълум қилди. Бу эса рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда ташкилот маълумотига асосланган «РИА Новости» агентлигига таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.

«2014 йилги ҳисоб-китобларга кўра, дунё бўйича ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлганлар сони мисли кўрилмаган даражада ўсган», — деди БМТнинг қочоқлар иши бўйича комиссари Антониу Гутерреш.

Ушбу миқдорнинг ўсишига асосий сабаб сифатида Яқин Шарқ ва Африкадаги ҳарбий можаролар келтириб ўтилади.

Шунингдек, БМТ маълумотида 2015 йилда бу қочоқларга ёрдам учун 16 миллиард доллар талаб қилиниши қайд этилган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92