18 та автомобил урилиши натижасида юзага келган фалокат сабаб уч киши ҳалок бўлди ва яна ўнлаб киши жароҳат олди, дея хабар қилади Associated Press.
Фалокат Клэрион ҳудудидаги аҳоли яшаш пунктининг 80 шоссесида маҳаллий вақт билан соат 13:40да содир бўлди. Трассада йўлни кўрмаслик оқибатида тўққизта юк машинаси ва яна шунча енгил машина бир-бирига урилиб кетган.
Икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган бўлса, яна бири касалхонада оламдан кўз юмди. 20га яқин одам турли даражадаги жароҳат олди. Улардан уч нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.