Му5
46

Телешоуда автомобиль ютган фуқаро мукофотни ололмай сарсон бўлди

ЖАМИЯТ 22.10.2019, 15:38
643
Телешоуда автомобиль ютган фуқаро мукофотни ололмай сарсон бўлди

“Кафил шоу” ўйнаб, “Tracker” автомашинасини ютиб олган фуқаро ютуғини ололмагач, Президент порталига мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг маълумотларига кўра, ютуқли ўйинларда иштирок этиб, мукофотини ололмаган фуқарога ютуғи олиб берилган. 

Фуқаро Ш Аброров Жорий йилнинг 23 июль санасида “Маҳалла” телеканалида суғурта компаниясининг “Кафил шоу” кўрсатувида иштирок этиб, “Tracker” автомашинасини ютиб олса-да, компания мукофотни беришда шошилмаётганидан норози бўлган. 

photo5291893372669242437.jpg


Фуқаронинг норозилик мурожаати Ўзбекистон Республикаси Президенти ишонч телефони орқали Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш федерациясига йўналтирилган. 

Федерация мурожаатни “Кафил суғурта” компаниясига бориб ўрганган ҳамда фуқарога “Tracker” автомашинаси тез орада олиб берилган. Федерация вакиллари ана шундай ҳолатларда фуқароларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чорламоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° дымка
Валюта курси
rightuz