АсосийDunyo

Путин ва Эрдоған Сурия чегарасида «тарихий» келишувга эришдилар

'Путин ва Эрдоған Сурия чегарасида «тарихий» келишувга эришдилар'ning rasmi

Россия ва Туркия Сурия чегарасини биргаликда назорат қилишга келишиб олдилар, дея хабар қилинмоқда. Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған бу битимни «тарихий» деб баҳолади. Россия президенти Путин бу келишувни Сурия-Туркия чегарасидаги кескин вазиятни ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Туркиянинг Суриядаги ҳарбий операцияси якунланмоқда ва энди ҳамма нарса ушбу келишувларнинг бажарилишига боғлиқдир. Россия Сурия президенти Башар Асаднинг асосий иттифоқчиси ҳисобланиб, Туркиядан мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигига даҳл қилмасликни талаб қилганди.

Сурия можаросида қарама-қарши тарафларда бўлишига қарамай,  Туркия ва Россия урушга ечим топиш учун биргаликда иш олиб боришди. Сешанба куни эришилган келишувга кўра, икки мамлакат Сурия можаросининг узоқ муддатли сиёсий ечимини топишга ҳаракат қилишмоқда.

    Бошқа янгиликлар