АсосийDunyo

New York Times газетаси "Қирзбекистон" мамлакатини "кашф қилди"

АҚШнинг  The New York Times газетаси Қирғизистон ва Ўзбекистон номларини чалкаштириб юборди ва ўз саҳифаларида мавжуд бўлмаган мамлакат — Қирзбекистонни тилга олди, деб ёзади uz24.uz нашри. 

Газета хато ўтказиб юборган мақола Қирғизистондаги Путин тоғига чиққан икки қоячига бағишланган эди. Нашрнинг хатоси шу заҳоти муштарийлар эътиборига тушди, улар Твиттерда #Kyrzbekistan ҳештеги билан оммавий акция уюштирди. Уларнинг кўпчилиги ушбу янги мамлакатга бориб дам олиб келишни исташи ҳақида ёзди.

Кейинроқ газета тузатма ҳақида эълон чиқарди, унда мақолада хатога йўл қўйилгани, мамлакат аслида мавжуд бўлмаган «Қирзбекистон» эмас, «Қирғизистон» деб аталиши маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар