my5

Бир центлик танга 2.35 миллион долларга сотилди

ДУНЁ 10.01.2015, 11:38
2361
Бир центлик танга 2.35 миллион долларга сотилди

АҚШда 1793 йили ишлаб чиқарилган бир цент қийматига эга танга Флорида штатининг Орландо шаҳрида ўтказилган кимошди савдосида 2.35 миллион долларга сотилди, деб хабар қилмоқда Associated Press.

Танга “занжир цент” номи билан ишлаб чиқарилган бўлиб, унга илк 13 колонани акс эттирувчи 13 та бир-бирига боғланган халқалар расми туширилган.

Heritage Auctions кимошди садовси уйи президенти Грег Роухан, танга жуда қадимий ва камёб эканлигини, центнинг кўриниши шундан сўнг ўзгартирилганлигини, чунки тангани тайёрлашда хатоликка йўл қўйилиб, қулликни акс эттирганлигини таъкидлади.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92