13

Нукусда бир гуруҳ фахрийлар тиббий кўрикдан ўтказилди

САЛОМАТЛИК 10.01.2015, 17:50
2384
Нукусда бир гуруҳ фахрийлар тиббий кўрикдан ўтказилди

Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Нукус филиалида академик V. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази мутахассислари томонидан аҳоли, жумладан, бир гуруҳ фахрийлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан ўтказилган тиббий кўрикда аҳоли, хусусан, кекса ёшдагилар саломатлиги яна бир назоратдан ўтказилиб, зарур маслаҳатлар берилди», — деди тиббиёт фанлари доктори Ҳамидулла Абдумажидов.

Шу ернинг ўзида малакали шифокорлар кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи, юрак-қон томир хасталиклари, ўпка ва нафас йўллари касалликларига чалинган ўндан ортиқ беморни жарроҳлик йўли билан даволади.

Бир ҳафта давом этган саломатлик кунлари доирасида замонавий жарроҳлик технологияларини қўллаш бўйича семинарлар, беморлар учун тиббий маслаҳатлар, жарроҳлик операцияси бўйича маҳорат сабоқлари ўтказилди. Тадбирларда Қорақалпоғистон Республикасининг барча тиббиёт муассасаларидан мутахассислар иштирок этди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° туман
Валюта курси