АсосийJamiyat

Мамлакатимиз аҳолиси ўлимининг асосий сабаблари маълум бўлди

'Мамлакатимиз аҳолиси ўлимининг асосий сабаблари маълум бўлди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитасида берган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2019 йилнинг январь—сентябрь ойларида 112 минг 200 та ўлим қайд этилган.

Қайд этилишича, ушбу ўлим ҳолатларининг 60,6 фоизи қон айланиш тизими касалликлари туфайли содир бўлган.

Шунингдек, уларнинг 9,8 фоизи — ўсимталардан, 6,4 фоизи — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 5,5 фоизи — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,2 фоизи — нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,4 фоизи — юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 12,1 фоизи — бошқа касалликлардан вафот этган.

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 5,3 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 58,7 фоизи — перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 18,2 фоизи — нафас олиш аъзолари касалликларидан, 12, фоизи — туғма аномалиялардан, 2,8 фоизи — юқумли ва паразитар касалликлардан, 2,1 фоизи — бахтиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 0,7 фоизи — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 5,5 фоизи — бошқа касалликлардан вафот этган.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар