my5

АҚШнинг Мичиган штатида йўл музлаши оқибатида 150 автомобиль тўқнашиб кетди

ДУНЁ 10.01.2015, 19:30
2767
АҚШнинг Мичиган штатида йўл музлаши оқибатида 150 автомобиль тўқнашиб кетди

9 январь куни АҚШнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Мичиган штатида йўл музлаши оқибатида 150 автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг хабар беришларича, ЙТҲ оқибатида бир нафар киши халок бўлган ва яна бир неча киши жиддий жароҳатлар олган, дея хабар қилмоқда kun.uz.

Гейлсберг шаҳарчаси яқинидан ўтувчи йирик шосседа содир бўлган бу ЙТҲга ёмон об-ҳаво шароитлари сабаб бўлган. Йўлнинг музлаши, қор ёғиши ва йўлнинг ёмон кўриниши туфайли машиналар кетма-кет бир-бирлари билан тўқнашиб кетган. Бир нечта автомобиль, шу жумладан портловчи материаллар ва фейерверклар олиб кетаётган иккита юк машинаси ёниб кетган.

Тўқнашув жойига ўт ўчирувчилар ва тиббиёт ходимларининг кўп сонли бўлинмалари етиб келган. Трассада йўл ҳаракати бир неча соатга ёпиб қўйилган. Полиция транспорт учун айланиб ўтиш йўналишларини ташкиллаштирган. Ҳозирги пайтда ЙТҲнинг оқибатлари бартараф этилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92