my5

Қаҳратон қишнинг ҳайратланарли манзаралари

ДУНЁ 10.01.2015, 17:30
7642
Қаҳратон қишнинг ҳайратланарли манзаралари

Агар шаҳрингизга қиш келди деб ҳисоблаётган бўлсангиз, қуйидаги суратларни томоша қилиб фикрингиз ўзгариши, муқаррар. Оймякон (балки Оймакон, яъни ойдек оппоқ макондир) сайёрамиздаги энг совуқ қишлоқ бўлиб, унда 1933 йилда Цельсий шкаласи бўйича 67,7 даража паст ҳарорат қайд этилган, деб ёзади xabardor.uz.

Бу қишлоқда январь ойидаги ўртача ҳарорат -50 даражадир. Янги Зеландиялик фотограф Амос Чаппл Оймякондаги ҳаётни кўриш ва суратларга муҳрлаш учун дунёнинг энг совуқ шаҳри Якутскга икки кунлик саёҳат уюштирди. 

Якутскдаги марказий бозор балиқ ва гўшт билан тўлиб-тошган. Сабаби бу ерда донли маҳсулотлар ўсмайди.

Кўчадаги манзара. 

Энг совуқ қишлоқда ҳатто ҳайкалларнинг ҳам соқолларига қиров инган. 

Кўчага мана шундай кийиниб чиқиш лозим. 

Оймякон қишлоғига олиб борувчи ягона йўл —“Дандон йўли”.

Қишлоққа киришда “Оймякон — совуқ қутби” деган ёзувни ўқишингиз мумкин. 

Бу аёл музлаган уй ёнидан қишлоқ марказига кетмоқда. 

Итни қалин терисигина иссиқ сақлайди. 

Қишлоқдаги кўплаб ҳожатхоналар кўчада жойлашган. Сабаби музлаган тупроқ водопровод ўтказишга имкон бермайди. 

Маҳаллий фермерлар ўз сигирларини тунда мана шундай пичанхоналарда сақлайди.

Жониворлар совуққа чидамли.

Ўтлашга имкон берувчи кенг майсазорлар йўқ. 

Бурундан чиққан нафас ҳам музлаб қолишга қодир. 

Музлаган красовка. 

Ҳамма жойни муз ва қор қоплаган, ҳатто ҳаво ҳам қировлардан иборат. 

Оймяконда ишлаётган ягона дўкон аҳолини барса зарур нарсалар билан таъминлайди. 

Автомобилларни фақат иситилган гаражларда сақлаш мумкин. Акс ҳолда, музлаган машиналар бошқа ўт олмайди. 

Хизмат кўрсатиш шохобчаси. 

Кўмирли иситиш заводи қишлоқ аҳолисига иссиқлик энергиясини етказиб беради.

Музлаган ерни текислаш. 

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92