my5

Сайёрамиздаги ёлғиз жониворлар

ДУНЁ 10.01.2015, 18:30
7643
Сайёрамиздаги ёлғиз жониворлар

Дунёда шундай жониворлар борки, уларнинг ўз жуфтларини топишга мутлақо имкониятлари қолмаган, деб ёзмоқда xabardor.uz. Танишинг, ёлғизликка маҳкум жониворлар.

Мангарахар цихлидаси (Ptychochromis insolitus) 

Бу жудаям чиройли ва камёб балиқчалар Лондондаги ҳайвонот боғида яшашади. Аммо уларнинг орасида урғочи балиқча йўқ. Яқин-яқингача бу балиқчаларнинг урғочилари қирилиб кетган, деб ҳисобланарди. 2013 йилнинг декабрида Мадагаскар оролида 18 дона балиқча топилди. Уларнинг орасида урғочилари ҳам борлиги маълум бўлди. Ҳозирда бу нодир балиқчалар Мадагаскардаги хусусий балиқчилик хўжалигида парвариш қилинмоқда. 

Абингдон фил тошбақаси (Chelonoidis nigra abingdonii) 

2012 йилда Галапагос архипелагидаги Санта-Крус оролида Танҳо Жорж лақабли фил тошбақаси ўлганида бутун дунё зоологлари қайғуга ботишганди. Йел университети олимлари кейинроқ 17 та улкан тошбақада Танҳо Жоржнинг ДНКси борлигини аниқлашди. Ҳозирда улар фил тошбақасининг насли давом этишига умид қилишмоқда.

Янги Зеландия мовий ўрдаги (Hymenolaimus malacorhynchos) 

Ғарбий Суссексдаги қушлар қўриқхонасида эса бир дона мовий ўрдак яшайди. Унинг авлоди давом этиши гумон остида қолган.

Юмшоқ танали свайно тошбақаси (Rafetus swinhoei) 

Учтирноқлилар оиласига мансуб юмшоқ танали тошбақалар ер юзида атиги тўрт дона қолган. Улардан бири Вьетнамдаги кўлда яшайди. Қолганлари эса Ханой ва Хитой ҳайвонот боғларида асраб келинмоқда. Олимлар ҳозир уларни бир жойга тўплаб, насл олиш ниятидалар. 

Шимол оқ каркидони 

1980 йилдан буён Калифорния штатидаги Сан-Диего ҳайвонот боғида яшаётган Ангалифу лақабли эркак каркидон ўлгач, бутун дунё бўйича атиги бештагина бўлган урғочи шимол оқ каркидонлари эркаксиз қолишди. Ангалифу узоқ вақт давомида Нолу лақабли урғочи каркидон билан бирга яшаган бўлса-да, улар тутқунликда кўпая олишмади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84