АсосийDunyo

Буюк Британияда юк машинасидан 39 та жасад топилди

'Буюк Британияда юк машинасидан 39 та жасад топилди'ning rasmi

Буюк Британия полицияси юк машинасидан 39 нафар муҳожирнинг жасадларини аниқлади. Машинанинг контейнери музлаткичли бўлган — ташиш вақтида ҳарорат -25 даражагача тушиши мумкин.

Британиянинг Эссекс графлиги полицияси 19 октябрь куни Болгариядан ташриф буюргани тахмин қилинаётган юк машинасида ҳалок бўлган 39 нафар одамнинг жасадларини аниқлади. Улардан 38 нафари катталар, бир нафари ўсмир бўлган. Шимолий Ирландиянинг 25 ёшли фуқароси қотилликда гумон қилинмоқда, дея хабар қилди Новости ахборот агентлиги.

Жасадларнинг шахси ҳозирча аниқлангани йўқ, бироқ полиция уларнинг болгарлар бўлиши эҳтимоли кам эканини маълум қилди. Scania юк машинаси Болгариянинг Верна шаҳрида Ирландия фуқароси бўлган аёл номидан рўйхатга олинган.

Буюк Британия автоташувчилари уюшмаси раҳбари Ричард Бернетт муҳожирларни ташиган юк машинасининг контейнери рефрижераторли бўлганини маълум қилди. Унинг ичидаги шароит ҳар қандай одам учун даҳшатлидир.

Унинг сўзларига кўра, музлатилган маҳсулотларни ташиш вақтида рефрижератор ичидаги ҳарорат -25 даражагача тушиши мумкин.

Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар