my5

Ҳиндистонда 24 йил ишга келмаган электрик муҳандис ишдан бўшатилди

ДУНЁ 12.01.2015, 09:29
2971
Ҳиндистонда 24 йил ишга келмаган электрик муҳандис ишдан бўшатилди

Ҳиндистонда шаҳар тараққиёти вазири Венкайя Найду охирги марта 1990 йил декабрида ишга чиққан электрик муҳандисни ишдан ҳайдади, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Маълум бўлишича, деярли чорак аср давомида ишга келмаган эркак давлат муассасалари учун бинолар қуриш билан шуғулланувчи вазирлик қошидаги департаментга 1980 йилда ишга жойлашган. Ўн йилдан сўнг у таътилга чиқиб кетган ва ишда бошқа кўриниш бермаган.

1992 йилда тергов иши бошланган, у электрикнинг ишга келмай юрганини кўрсатган эди. Бироқ департмент ҳеч қандай чора кўрмади, эркак ҳам ишга келавермади, шу туфайли у ҳайдалмади.

Яқинда унинг шахсий иши маъмурий жазолар тўғрисидаги жорий ишлар тафтиши юзасидан яна раҳбарият диққатини тортди. 2015 йил январидагина ишчи билан шартнома бекор қилинди.

manba: daryo.uz

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84