my5

Психотроп таблеткаларнинг почта орқали кириб келишининг олди олинди

САЛОМАТЛИК 12.01.2015, 09:45
3820
Психотроп таблеткаларнинг почта орқали кириб келишининг олди олинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июлдаги “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, олиб кириш ва транзит тарзда ўтказиш тўғрисида”ги 293-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилиши, муомалага киритилиши таъқиқланган ва чегараланган психотроп ҳамда наркотик воситалар рўйхати тасдиқланга, деб ёзмоқда customs.uz.

Шунингдек, ушбу қарор билан психотроп ва наркотик воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва муомалага киритиш тартиби белгилаб қўйилган.

Қолаверса, Халқаро почта Конвенциясиг асосан, почта жўнатмалари орқали психотроп ва наркотик воситаларнинг юборилиши қатъиян таъқиқланган.

Лекин шунга қарамай сўнгги пайтларда таркибида наркотик ва психотроп моддалари мавжуд бўлган дори воситаларини почта жўнатмалари орасида жўнатиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бошпочтампт” божхона пости ходимлари шу турдаги бир неча божхона қоидабузарликларини фош қилишди.

Пойтахтлик У.Б. номига хориждан юборилган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганда, буюмлар орасида “CN-23” шаклидаги божхона декларациясида кўрсатилмаган 143 дона “Акамол” номли психотроп таблеткалари борлиги маълум бўлди.

Мазкур пост ходимлари томонидан фуқаро У.М. номига келган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганда эса ундаги буюмлар орасида 100 дона “Катапресан” номли психотроп таблеткалари борлиги аниқланди.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда эса фуқаро А.Г. номига келган почта жўнатмасидаги буюмлар орасида эса 90 дона “Тавор” номли психотроп таблеткалар борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21