АсосийJinoyat

Марҳаматлик ҳамшира 400 доллар пора билан ушланди

'Марҳаматлик ҳамшира 400 доллар пора билан ушланди'ning rasmi

Бугунги кунда “ўқишга киритиб қўяман”, “уй олиб бераман”, “ишга жойлаб қўяман”, деб одамларни алдаб, кўпчиликни чув тушираётган фирибгарлар ҳам, афсуски, учраб турибди. Айниқса, кейинги вақтларда фирибгарлик йўли билан бировларнинг мулкини қўлга киритиш ҳолатлари кўпайиб, уларнинг содир этиш усуллари ҳам турлича бўла бошлади.

Бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан бир қатор тарғибот тадбирлари, давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Шундай бўлсада ҳали ҳам фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолаётган юртдошларимиз учраб турибди.

Марҳамат туманида яшовчи фуқаро З. Р ана шундай инсонлардан. У тиббиёт коллежини битиргач туман тиббиёт бирлашмасига ишга кириш мақсадида эканлигини шу муассасада ишловчи М.Қ.га айтади. М.Қ. эса унинг бу истагини амалга ошириш қийинлигини, раҳбарлар орасида ўзининг яқинлари борлигини агар рози бўлса 400 доллар эвазига гаплашиб беришини айтади. З. Р. эса бунча пули йўқлигини билдирсада, имкон қилса келишини мумкинлиги бўйича жавоб олади.

Ҳамюртининг ҳаракатларидан шубҳаланган аёл мазкур ҳолат юзасида туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилади. Мазкур мурожаат асосида жорий йилнинг 13 сентябрь куни тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада ўзини Марҳамат тумани, тиббиёт бирлмашмасига қарашли тез ёрдам бўлими ҳамшираси деб таништирган М.Қ. 400 АҚШ долларини олган вақтда ушланди.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.Курбоновага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан айблов эълон қилинган ва тегишли суд мухокамасига юборилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар