АсосийJamiyat

20 ёшли уста Tashkent Cityда қурилаётган уйнинг 8-қаватидан йиқилиб ҳалок бўлди

'20 ёшли уста Tashkent Cityда қурилаётган уйнинг 8-қаватидан йиқилиб ҳалок бўлди'ning rasmi

Tashkent City ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг бирида ишлаётган уста бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tashkent City маъмуриятидаги манбага таяниб хабар қилинмоқда.

27 октябрь куни Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида яшовчи 20 ёшли Алишер Турдибоев тўққиз қаватли уйнинг саккизинчи қаватининг ташқи бўяш ишларини якунлаётган пайтида йиқилиб тушган. У ҳодиса жойида вафот этган.

«У бинонинг ташқи қаватини сувоқ қилаётган эди. У тепага кўтарилганида хавфсизлик камарини ечди, кейин бехосдан йиқилиб кетди», — дейди марҳумнинг ҳамкасбларидан бири.

Марҳум Алишер Турдибоевнинг қариндошлари давлат томонидан ҳам, қурилиш компаниясидан ҳам ҳеч қандай моддий ёрдам бўлмаганини айтган.

Турдибоев ишлаган «Asia Trading City» компанияси марҳумнинг оиласига компенсация ишчининг ўлими бўйича тергов натижалари асосида тўланишини маълум қилган.

Қайд этилишича, ҳар кун эрталаб иш бошланишидан олдин ишчилар хавфсизлик қоидалари билан танишиб чиқади ҳамда тегишли ҳужжатга имзо қўяди.

Компания марҳумнинг яқинларига уни дафн этиш маросими харажатларини тўлаб берган. Қўшимча компенсация эса ҳодиса атрофлича ўрганиб чиқилганидан сўнг, комиссия хулосаси асосида тўланади.

    Бошқа янгиликлар