АсосийJinoyat

Қамашилик эркак хотинини болта билан уриб ўлдирди

'Қамашилик эркак хотинини болта билан уриб ўлдирди'ning rasmi

Қашқадарёда эр-хотиннинг жанжали 28 ёшли аёлнинг ўлими билан якун топди. Бу ҳақида darakchi.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, жорий йил 29 октябр куни соат 00.30ларда Қашқадё вилояти Қамаши тумани Ўртадара маҳалласида яшовчи фуқаро З.Б. турмуш ўртоғи Д.Ғ. билан ўзаро жанжаллашиб қолади. 

Вазият жиддий тус олиб эркак болта билан хотинининг бош мия ва кўкрак қафасига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан З.Б.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. У процессуал тартибда ушланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар