my5
Sevimli

Тезкор: Самарқандда касалманд, етим болани нега хўрлашди? (видео)

ЖАМИЯТ 31.10.2019, 16:45
Теглар: ​Самарқанд
Тезкор: Самарқандда касалманд, етим болани нега хўрлашди? (видео)

Кеча, 30 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Ҳазора маҳалласида етим болани хўрлашганлиги тўғрисида видео тарқалди. Кўрган борки, нафрат ва ҳаяжонини беркита олмаяпти. darakchi.uz воқега аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура билан боғланди. 

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилди. 

Дастлабки терговолди текширув давомида аниқланишича воқеа 2019 йилнинг август ойида бўлган.

Самарқанд шаҳар Зиёкорлар кўчасида яшовчи 2001 йилда туғилган фуқаро У.Ҳ. онасини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, гапларига қулоқ солмасдан, алкогол ва тамаки маҳсулотларини истеьмол қилишга ружу қўйган. 

Шу сабабли У.Ҳ.нинг онаси қариндоши 1988 йилда туғилган фуқаро И.Ҳ.га ўғлини тарбиялаш ва тўғри йўлга солиб қўйишни сўрайди

И.Ҳ. қариндоши У.Ҳ.ни Спитаменшох кўчасида жойлашган темирчилик  устахонасига олиб бориб, у ерда укаси 1997 йилда туғилган фуқаро И.И. билан биргаликда турли жисмлар яъни, велосипед  ғилдирагининг чарми ва арқон  билан уриб дўппослайди.

И.И. ўзи билан биргаликда устахонада ишловчи 2004 йилда туғилган С.Б.га ушбу ҳолатни видеотасвирга олишини буюради.

2019 йилнинг октябрь ойида 1983 йилда туғилган фуқаро Ф.К. видеотасвирдаги қонунбузарларга нисбатан чора кўрилиши учун Фейсбук ижтимоий тармоғида ушбу ҳолат акс этган видеони тарқатиб юборган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан  Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тез орада darakchi.uz якуний натижалар ҳақида яна хабар беради

Шарҳлар

Самарқанддаги савдо марказида хотини ва унинг жазманини пичоқлаб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди

26.02.2021, 12:13

2020 йилнинг ноябрь ойида 42 ёшли пастдарғомлик эркак хотинининг бошқа эркак билан ишқий муносабатлари ҳақида хабар топгач, Самарқанддаги Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган савдо марказида уларни...
Самарқандда фуқаролардан пул ундириб олган МЧЖ ходимлари аниқланди

21.02.2021, 20:20

Самарқандда «BITSIMPLEХ» номли МЧЖ ходимлари фуқаролардан 500 АҚШ долларидан 22 250 АҚШ долларигача пул маблағларини олиб, пулларни қайтариб бермаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар...
"СОНДА" Самарқанддаги ўғирликни фош этди

21.02.2021, 17:27

 Самарқандда «BITSIMPLEХ» номли МЧЖ ходимлари фуқаролардан 500 АҚШ долларидан 22 250 АҚШ долларигача пул маблағларини олиб, пулларни қайтариб бермаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар...
Самарқандда поезд уриб кетган эркак воқеа жойида вафот этди

19.02.2021, 18:07

2021 йил 14 февраль куни "Тошкент-Самарқанд-Бухоро" йўналишида қатновчи “Шарқ” йўловчи поезди Жума темир йўл бекатида, яъни Пастдарғом тумани “А.Навоий” маҳалласида ҳудудидан ўтган темир йўлда ҳаракатланиб...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-3° дымка
Валюта курси
10538.53
USD -15.81
12879.14
EUR 41.9
143.31
RUB -0.12