Му5
44

Ҳиндистон Республикаси мудофаа вазири Ражнат Сингх Тошкентга келди

СИЁСАТ 01.11.2019, 13:17
Теглар: Ҳиндистон
329
Ҳиндистон Республикаси мудофаа вазири Ражнат Сингх Тошкентга келди

Ҳиндистон Республикаси мудофаа вазири Ражнат Сингх ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари А.Икромов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Тошкентда 1-2 ноябрь кунлари ўтадиган нуфузли анжуманда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши кун тартибидаги долзарб масалалар, шунингдек, ташкилот доирасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Мажлисда ҳукумат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади.

Шарҳлар

​Ҳиндистонда яшин уриши оқибатида 26 киши ҳалок бўлди

10.07.2017, 12:37

Ҳиндистон шимолида жойлашган Бихар штатида яшин уриши оқибатида 26 киши ҳалок бўлди.Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар бор. 10 дан ортиқ киши жабрланди.Ҳиндистонда...
​ҲИНДИСТОН СУДИ ГУРУНИНГ ЖАСАДИНИ МУЗЛАТКИЧДА САҚЛАШГА РУХСАТ БЕРДИ

08.07.2017, 10:31

Ҳиндистон суди диний устоз — гурунинг жасадини руҳи қайтиб келишини ҳисобга олиб, дафн этмасдан музлаткичда сақлашга рухсат берди, деб хабар берди Ria.ru нашри. Диний ташкилот...
​Бангладешда фабрикадаги портлаш оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

04.07.2017, 13:51

Бангладешнинг Газипур округидаги фабрикада иситиш қозони портлаши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, деб хабар қилди Russian.rt.com нашри.Портлаш оқибатида фабрика биноси ҳам қисман бузилди. Ўт ўчириш...
​ШҲТ биноси олдида Ҳиндистон ва Покистон давлат байроқлари кўтарилди

16.06.2017, 09:50

Пойтахтимиздаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг Ижроия қўмитасида 15 июнь куни Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикасининг давлат мадҳиялари янграб, давлат байроқлари кўтарилди. Ҳиндистон...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° дымка
Валюта курси
rightuz