Му5
4

Навоий вилоят ИИБ «Тез ёрдам» ходими таҳқирлангани акс этган видеолавҳага муносабат билдирди (Видео)

ЖАМИЯТ 02.11.2019, 12:02
Теглар: Видео
1797
Навоий вилоят ИИБ «Тез ёрдам» ходими таҳқирлангани акс этган видеолавҳага муносабат билдирди (Видео)

Ҳолатни ўрганиш мобайнида 2019 йил 31 октябрь куни соат 17:40да Учқудуқ туман Тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига Пулатов Элдор таниши Ҳикматов Камолнинг соғлиги ёмонлашганлиги ҳақида берган хабарига асосан тез ёрдам бўлими навбатчи шифокори Бобоқулов Нажмиддин ва навбатчи фельдшер Ражабов Улуғбек иштирокидаги навбатчи гуруҳ белгиланган манзил Учқудуқ тумани Навруз кўчаси 10-уй 4-хонадонга соат 17:45 да етиб келишгани аниқланди . 

Тиббиёт ходимлари келгунига қадар К.Ҳикматов маст ҳолатда ухлаётган бўлган, тиббиёт ходимлари келганидан сунг К.Ҳикматов уйғониб, навбатчи шифокор Н.Бобоқулов эгнига кўк рангли тиббиёт халати устидан қишки куртка кийганлиги сабабли, “Нима учун оқ халатда эмассан, нима учун мени оёғинг билан туртиб уйғотдинг”, деб Н.Бобоқулов билан ўзаро низога бориб жанжаллашган. Жанжал вақтида К.Ҳикматов шифокор Н.Бобоқуловнинг кўкрак қисмига қўли билан бир маротаба уриб, Э.Пўлатов ҳам ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаган. 

Жанжал бўлаётганлиги тўғрисида туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори Э.Исломовга соат 17:49да навбатчи фельдшер У.Ражабов телефон орқали хабар берган. Хабар асосида профилактика инспекторлари Э.Исломов, Ф.Пўлатов ва А.Исматуллаевлар воқеа жойига келиб, жанжалга барҳам беришган.   Видео тасвирда ҳам Ички ишлар ходимининг томошабин эмас, балки ҳолатни тўғри баҳолаб, ундан сўнг тезкорлик билан ҳаракат қилгани акс этган. Профилактика инспекторлари зудлик билан “Маст ҳолдаги фуқароларни реаблитатсия қилиш”марказига олиб келиб жойлаштиришган. 

Ҳолат воқеа содир бўлган куни туман ИИБ Шакл-2 журналида 242-рақами билан қайд этилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориш учун профилактика инспектори Э.Исломовга топширилган. 

Ҳолат юзасидан Н.Бобоқулов, К.Ҳикматов, Э.Пўлатов, У.Ражабовлардан тушунтириш хатлари олиниб, судга оид тиббий экспертиза тайинланган. 

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.                                                                

   Навоий вилояти ИИБ  матбуот хизмати

Шарҳлар

Қадимги Мисрда мумиёланган коҳин мурдаси гапиртирилди (Видео)

25.01.2020, 12:56

Бундан уч минг йил аввал қадимги Мисрда мумиёланган руҳонийдан ғалати овоз чиқди. Фиръавн Рамзес XI даврида яшаган Несьямун коҳинининг овозини Лондон ва Йорк университетларининг олимлари ўрганган....
Энди Озодбек Назарбеков тўйларда қўшиқ айтмайдими? (Видео)

23.01.2020, 16:09

Жорий йилнинг 22 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида янги ҳукумат аъзолигига номзодлар кўриб чиқилган ва муҳокама қилинганди. Муҳокамалар якунига кўра Ўзбекистон халқ...
Халқаро Вестминстер университетида ёнғин содир бўлгани рост(ми)? (Видео)

22.01.2020, 16:26

Ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро Вестминстер университетида ёнғин содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига келиб тушган маълумотга кўра, 21 январь куни соат...
Хитойда аниқланган номаълум вирус дунё аҳлини ваҳимага солмоқда (Видео)

22.01.2020, 15:18

Хитойдан чиққан номаълум вирусдан касалланганлар сони 400 кишидан ортди. 9 киши ҳалок бўлди.Бу вирусга қарши дори ўйлаб топилмади, вирус одамдан одамга ўтади. Бокс бўйича Олимпиадага...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-0.15° небольшой снег
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz