my5
Sevimli

“Samarkand Half Marathon” хайрия тадбири қандай ўтказилди (фото)

ЖАМИЯТ 03.11.2019, 15:48
Теглар: ​Самарқанд, марафон
“Samarkand Half Marathon” хайрия тадбири қандай ўтказилди (фото)

1 – 3 ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида 5, 10, 21 км масофага югуриш бўйича хайрия ярим марафони ўтказилди. Мазкур тадбирда 20 га яқин мамлакат ва республикамиз вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 3 000га яқин марафончилар иштирок этди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Юртимизда туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида ўтказилган марафонда иштирокчилар Самарқанддаги 18 тарихий обида билан танишиш имкониятига эга бўлишди. Шунингдек, 3 кун давом этган тадбирда тасвирий санъат асарларининг тактил (қўл билан ушлаб ҳис қилиш мумкин бўлган) кўргазмаси, “Beat films” кинофестивали ва кўзи ожиз инсонлар учун тифлошарҳлаш (кўзи ожизлар учун маълумотни қабул қилиш имконини берувчи усул) ёрдамида спектакл саҳналаштирилди.

Марафоннинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Азиз Абдукахарович Абдуҳакимов сўзга чиқиб, қуйидаги фикрларни билдирди.

– Сир эмас, бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти аҳолининг барча қатламини соғлом турмуш тарзига фаол жалб қилишни ўзининг устувор йўналиши сифатида белгилаб олган. Бу бежиз эмас, негаки ҳар жиҳатдан соғлом инсон – узоқ ва мазмунли умр кечиради.

Аҳолини соғлом турмуш тарзига фаол жалб этишнинг энг оммалашган усулларидан бири – бу қисқа ва узоқ масофаларга оммавий югуриш мусобақалари бўлиб, бунда иштирокчиларни ёши чегараланмайди.

Инклюзия – бу бутун дунёда илгари сурилаётган ижтимоий концепция бўлиб, унга асосан, саломатлигидан қатъи назар, ҳар бир шахсга жамиятдаги моддий ва маънавий бойликлардан баҳраманд бўлиш ва ўзини намоён этиш имконияти берилиши лозим. “Samarkand Half Marathon” лойиҳасининг бош мақсади ҳам шу аслида.

Мазкур ярим марафонни ўтказиш учун бежизга Самарқанд шаҳри танланмади. Номоддий маданий меросимизнинг катта қисми айнан шу ҳудудда жамланган. Бироқ бу бойликлардан ҳамма ҳам бемалол фойдалана олмаётгани ҳам айни ҳақиқат. Самарқанд ярим марафони ташкилотчилари эса ушбу лойиҳа орқали дунё ҳамжамиятининг эътиборини инклюзия борасидаги муаммоларга қаратишни ўз олдига мақсад қилган.

“Samarkand Half Marathon” лойиҳаси орқали миллионлаб инсонлар мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи тарғиботига, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга берилаётган эътибордан воқиф бўлишди. Қанчадан-қанча инсонлар хайрия марафонида иштирок этиш учун юртимизга ташриф буюришди.

Самарқанд шаҳрида илк маротаба ташкил этилаётган ушбу марафон мамлакат ижтимоий ҳаётидаги йирик ҳодиса бўлиб, у юртимизда маданий туризмни ривожлантиришга катта туртки беради. Бу шунчаки югуриш мусобақаси эмас, балки замонавий маданият, мусиқа ва таълим дастурларини ўзида мужассам этган улкан фестивалдир, – деди у ўз нутқида.

Марафоннинг 10 км масофага югуриш баҳсида 1-ўринни қозоғистонлик Дмитрий Иванчиков, 2-ўринни Ўзбекистон вакили Евгений Фадеев, 3-ўринни қозоғистонлик Красилов Михаил қўлга киритди. Ушбу масофада аёллар ўртасида кечган беллашувда1-ўринни қозоғистонлик Татяна Миразрав, 2-ўринни Зарнигор Худойбердиева, 3-ўринни Марина Хмелевская эгаллади. Мазкур масофада 1-ўрин соҳибига 6 миллион, 2-ўринни эгаллаган спортчига 4 миллион ва 3-ўринни банд этган спортчига эса 3 миллион сўм мукофот пули тақдим этилди.

Энг узоқ 21 кмлик масофада ҳамюртларимиздан 1-ўринни Шоҳрух Давлатов, 2-ўринни Андрей Петров ва 3-ўринни Бекзод Сафаров банд этди. Аёллар ўртасидаги баҳсда эса 1-ўринни Нурхон Муҳриддинова, 2-ўринни Екатерина Тунгусково ва 3-ўринни эса ўзбекистонлик Тамила Қўчқорова эгаллади. Ушбу масофада ғолиб бўлган спортчиларга 12 миллион, 2-ўринни эгаллаган атлетларга 8 миллион ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчиларга 8 миллион сўм тақдим этилди.

Энг қисқа 2 км масофага мўлжалланган йўналишида югуриш баҳсида эса эркаклар ўртасида ғолиблик Хуршид Аҳмадалиевга насиб этган бўлса, 2-ўринни Ҳумоюн Маҳмудов, 3-ўринни Муҳсин Абдулатипов қўлга киритди. Аёллар баҳсида эса Маржона Баратова ғалаба қозонган бўлса, 2-ўрин Камола Аблаева, 3-ўрин эса Тамила Ражабовага насиб этди.

Мазкур масоф ғолибига 3 миллион, 2-ўрин соҳибига 2 миллион ва 3-ўринни эгаллаган марафончига 1 миллион сўмлик пул мукофотлари тақдим этилди.

Шунингдек, мазкур марафонда турли ёш тоифаларидаги ғолиб ва совнирдорларга ҳам тегишли эсдалик совғалари тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур катта тадбирга Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари ўринбосари Саида Мирзиёева ўз муносабатини билдирган ва кўнгиллиларни Санъат Норметов билан югуришга чорлаган эди.

Шарҳлар

Самарқанддаги савдо марказида хотини ва унинг жазманини пичоқлаб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди

26.02.2021, 12:13

2020 йилнинг ноябрь ойида 42 ёшли пастдарғомлик эркак хотинининг бошқа эркак билан ишқий муносабатлари ҳақида хабар топгач, Самарқанддаги Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган савдо марказида уларни...
Самарқандда фуқаролардан пул ундириб олган МЧЖ ходимлари аниқланди

21.02.2021, 20:20

Самарқандда «BITSIMPLEХ» номли МЧЖ ходимлари фуқаролардан 500 АҚШ долларидан 22 250 АҚШ долларигача пул маблағларини олиб, пулларни қайтариб бермаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар...
"СОНДА" Самарқанддаги ўғирликни фош этди

21.02.2021, 17:27

 Самарқандда «BITSIMPLEХ» номли МЧЖ ходимлари фуқаролардан 500 АҚШ долларидан 22 250 АҚШ долларигача пул маблағларини олиб, пулларни қайтариб бермаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар...
Самарқандда поезд уриб кетган эркак воқеа жойида вафот этди

19.02.2021, 18:07

2021 йил 14 февраль куни "Тошкент-Самарқанд-Бухоро" йўналишида қатновчи “Шарқ” йўловчи поезди Жума темир йўл бекатида, яъни Пастдарғом тумани “А.Навоий” маҳалласида ҳудудидан ўтган темир йўлда ҳаракатланиб...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-3° дымка
Валюта курси
10538.53
USD -15.81
12879.14
EUR 41.9
143.31
RUB -0.12