АсосийSalomatlik

Мандариннинг ҳам салбий томонлари мавжуд...

'Мандариннинг ҳам салбий томонлари мавжуд...'ning rasmi

Мандарин пўсти ўт суюқлиги таркибини яхшилайди. У антиоксидант ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатиши сабаб юракка мадор бўлади.


Мандарин пўстининг спиртли тиндирмаси иштаҳани очади, ҳазм қилишни яхшилайди. 

 

Кўнгил айнишида, кекиришни камайтиришда ёрдам беради.

 

Мандарин қобиғи бош мия томирлари атеросклерозида қўлланилиши сабаб, инсультдан кейинги қайта тикланишларда фойда бўлади. Холестерин алмашинувининг бузилишида мандарин пўсти самарали ёрдам беради. 

 

Мандариннинг ҳам салбий томонлари мавжуд:

У ошқозон деворлари шиллиқ қаватини таъсирлантириши мумкин. Гастрит ёки ошқозонида яраси бўлганлар учун мандарин пўсти тавсия этилмайди.

 

Рецептлар:

• 1 ошқошиқ қуритиб, майдаланган мандарин пўсти, бир стакан сувга солиниб, ярим соат давомида тиндирилади. Унга асал қўшиб шамоллаш профилактикасида қабул қилинади.

 

• Тумовга чалинганлар учун 2-3 дона мандарин пўстига сув қуйилиб, ингаляция қилинади.

    Бошқа янгиликлар