Му5
44

“ИЛҲАҚ”: жасорат, сабр тимсоли бўлган Зулфия ая ҳақида фильм

МАДАНИЯТ 04.11.2019, 11:06
443
“ИЛҲАҚ”: жасорат, сабр тимсоли бўлган Зулфия ая ҳақида фильм

У УРУШ ДАВРЛАРИДА БЕШ ЎҒЛИДАН АЙРИЛГАН ОНА

Сўнгги вақтларда тарихий фильмлар суратга олишга киришган режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов яна тарихга мурожаат қилди...

Айни кунларда режиссёр “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан “Эзгу фильм” киностудияси томонидан реал воқеаларга асосланган “Илҳақ” фильмининг суратгаолишишларибилан банд. Ушбу фильм уруш даврларида бир эмас, икки ҳам эмас, беш ўғлидан айрилган жасорат, сабрнинг тимсоли бўлган ўзбек онаси Зулфия ая ва унинг фарзандлари тақдиридан ҳикоя қилади. Фильмда тўқима образлар йўқ. 

Шу ўринда “Режиссёр урушнинг аччиқ азобларини нега айнан Зулфия ая тимсолида кўрсатмоқчи бўлди?” деган ҳақли савол туғилади.

Жаҳонгир АҲМЕДОВ,режиссёр:

— Ушбу фильмнинг ғояси туғилиб, сценарий сифатида шаклланганига 10 йилдан ошган. Ўзим Тошкент вилояти Зангиота тумани Хонобод қишлоғида, яъни Зулфия ая яшаганқишлоқда туғилиб ўсганман. Зулфия Зокирова номидаги маҳаллада улғайдим ва шу номли мактаб­ да ўқидим. Биринчи устозим аянинг набира келини. Уларнинг фарзандларидан эшитган ҳикояларим орқали аянинг матонати мени жуда таъсирлантирган. Айтмоқчиманки, бу фильмнинг сценарийси болалигимдан шаклланган. Фильмнинг ишчи номи “Қора хат” эди, кейинчалик“Беш жангчининг онаси”, деб номланди. Президентимиз 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида Зулфия аянинг матонати ҳақида гапирганларидан сўнг қўлимдаги сценарийни фильм қилишга аҳд қилдим ва якуний номи “Илҳақ” бўлди. Уруш даҳшати одамлар ҳаётидан нималарни тортиб олгани, фожиаларини томошабин англаши учун фильмни аянинг фарзандлари қувончидан бахтга тўла фаровон кунлари тасвириданбошладик.

— Зулфия ая роли учун нега айнан Дилором Каримовани танладингиз?

— Бош ролга 8 нафар актриса фото ва видео синовлар топширишди. Танлов қийин кечди, чунки рақобат катта эди. Нигоҳидаги қатъийлик, ички матонати сабаб, бош рол актриса Дилором Каримовага насиб этди.

 

"ТАҚДИРНИНГ АЖОЙИБ ТУҲФАСИ БЎЛДИ"

Дилором КАРИМОВА, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими:

— Актриса учун бундай ролнинг насиб қилиши жуда камёб воқеа. Зулфия ая роли тақдирнинг ажойиб туҳфаси бўлди. Ушбу ролнинг албатта ўзига яраша масъ­ улияти ҳам бор. Фильмда бир инсоннинг тақдири, тарихи кўрсатилган. 

"МИНГДАН ОШИҚ ОДАМЛАРНИ КИЙИНТИРДИК"

Зуҳра ҒАНИЕВА, дизайнер:

— Энг қийин жараён Фарғона каналида бўлди. Оммавий саҳнада суратга тушаётган мингдан ошиқ одамларни кийинтиришга тўғри келди. Суратга олиш жараёнида тунги 01:00 дан тонги 5:00 гача мингдан ошиқодамларни кийинтирдик.

БИЛАСИЗМИ?

Аянинг ўғиллари Муҳаммаджон 1941 йил июлда, Аҳмаджон ундан бир ой кейин фронтга кетади. Кузга бориб Ваҳобжон билан Юсуфжонни ҳам кузатишади. Энг охирида, 1944 йилнинг март ойида Исоқжон жўнаб кетади. Бирин-кетин ҳамма ўғилларидан қора хат келади.

ФАКТ:

► Суратга олиш ишлари сентябрь ойидан бошланди.

► Тайёргарлик жараёнла- рига 3 ой вақт кетган.

► Тасвирга олиш ишлари Тошкент вилоятининг Сўқоқ, Паркент, Заркент, Қизилтоғ каби ҳудудларида бўлиб ўтяпти.

► Монтаж ишлари суратга олиш ишлари билан баробар

олиб бориляпти.

► Жами ижодий гуруҳ аъзолари 55 киши.

►Ая яшаган Хонобод қишлоғининг бир қисмини қуриш учун Сўқоқда 1 гектар жой ажратилди. Аянинг авлодлари билан суҳбатлашиб, айнан ўша ҳовли 90 фоиз бунёд этилди.

► 1939 йил Катта Фарғона каналининг қурилиши саҳнасидан бошланадиган ушбу фильм 1962 йилгача бўлган тарихни ўз ичига олади. 

►Киносинов 2 ойга яқин давом этган. Унда 100 дан ортиқ актёр-актрисалар қатнашишган. 

► Фильм премьераси 2020 йилнинг 9 майида томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.  

 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+2° туман
Валюта курси
rightuz