АсосийSalomatlik

Анорнинг фойдали жиҳатларини биласизми?

'Анорнинг фойдали жиҳатларини биласизми?'ning rasmi

Анор пўсти органик кислоталарга бойлиги сабаб, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. 

Ич кетишида бир стакан сувга 1 чойқошиқ қуритилган анор пўстидан солиб ичиш энг самарали усул. Ушбу мева териси алкалоидларга бойлиги учун уни гельминтларни ҳайдашда ҳам қўллаш мумкин.

 

РЕЦЕПТЛАР:

• Томоқ оғриғи ва милклар шамоллашида қуйидаги дамламадан фойдаланиш мумкин. 

1 ошқошиқ қуритилган анор пўсти бир стакан қайнаган сувга солиниб, ярим соат давомида тиндирилади. Ушбу дамламадан оғиз ва томоқни чайишда фойдаланиш мумкин.

• Қуритиб, майдаланган анор пўстини яра-чақаларга сепиш, уларнинг тез битишига ёрдам беради.

    Бошқа янгиликлар