Му5
44

“Ўзиккиламчиранглиметалл” Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари бозорига чиқмоқчи

ИҚТИСОДИЁТ 04.11.2019, 23:52
468
“Ўзиккиламчиранглиметалл” Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари бозорига чиқмоқчи

Яқин вақтда “Ўзиккиламчиранглиметалл” ўз маҳсулоти билан Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари бозорига чиқмоқчи. Бу эса ер шари аҳолисининг қарийб ярмини ташкил этади. 

Завод вакиллари Хитой, Ҳиндистон,  Малайзия, Индонезия ва Сингапурдаги  ҳамкорлар билан  музокаралар олиб боришмоқда. Бундан ташқари, жорий ойда Таиланд делегациясиТошкентга  ташриф буюрган. Бу ҳақида корхона матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Хусусан, Таиланднинг Win Global Metal Co компанияси “Ўзиккиламчиранглиметалл”дан алюминий харид қилишни режалаштирган. Дастлабки келишувларга кўра, биринчи битим йил якунига қадар амалга ошиши мумкин.

Таъкидлаш лозимки,завод маҳсулотлари  асосан Болтиқбўйи давлатлари,  Англия, Туркия, МДҲ давлатлари ҳамда Гонконгга экспорт қилинмоқда.  Жорий йилда “Ўзиккиламчиранглиметалл” илк бор ўз маҳсулотини Афғонистон,  Покистон ҳамда  қўшни Тожикистонга етказиб берди. Шу билан бирга  заводнинг стратегик ҳамкорлари сифатида  Туркия, АҚШ, Германия, Канада, Ҳиндистон, Япония, Буюк Британия ҳамда Швейцарининг йирик металлургия корхоналарини кўрсатиш мумкин. 

Корхона вакилларининг  маълум қилишича: “Жорий йилнинг 9 ойи давомида “Ўзиккиламчиранглиметалл”нинг экспорти 15 миллион доллардан ошди. Бунда асосан алюминий, мис, жез, қўрғошиннинг иккиламчи қотишмалари етказиб берилмоқда. Шунингдек, завод томонидан республикада қайта ишланмайдиган никель, титан ва магний чиқиндилари ва парчалари экспортга юборилмоқда. Улар МДҲ ва Европа давлатларига етказилади”. 

Таъкидлаш лозимки, “Ўзиккиламчиранглиметалл” Марказий Осиёда ягона саналган рангли металл чиқиндилари ва парчаларини тайёрлаш ва кайта ишлаш,  шунингдек  рангли металл қотишмалари ва халқ истеъмол маҳсулотларини  ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ҳисобланади. 

Бугунги кунда “Ўзиккиламчиранглиметалл” –замонавий корхона бўлиб, республика бўйлаб тайёрлов ташкилотлари тармоғига эга ва маҳаллий иқтисодиёт тармоқларини сифатли рангли металл билан таъминлаб келмоқда. 

Жорий йилнинг сентябрь ойида “Ўзиккиламчиранглиметалл”нинг  устави капиталидаги  давлат улуши хорижнинг SFI Management Group корхонасига ишончли бошқарув асосида топширилган. Бундан корхона бошқаруви  тизимининг самарадорлигини ошириш  мақсади кўзланган эди. 

 

 

 

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
rightuz