АсосийJamiyat

"Ўзгидромет" огоҳлантиради: Тошкент ҳавосида зарарли моддалар меъёри ошди

'"Ўзгидромет" огоҳлантиради: Тошкент ҳавосида зарарли моддалар меъёри ошди'ning rasmi

1-3 ноябрь ва 4 ноябрь тонгида Тошкент шаҳридаги метеорологик шароитлар шаҳарнинг ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг бир оз тарқалишига имконият яратди.

Стационар постларнинг кузатув маълумотларига кўра қуйидаги туманларда ҳавонинг ифлосланиши бир марталик максимал рухсат этилган меъёр (РЭМ б.м.) дан ортгани қайд этилган.

Азот диоксиди бўйича:

Яккасарой, Миробод, Қибрай туманларида РЭМ б.м. дан юқори 4 ҳолат кузатилди.

Углерод оксиди бўйича:

Яшнобод туманида РЭМ б.м. дан юқори 1 ҳолат кузатилди.

Бошқа туманларда олинган маълумотлар бўйича зарарли моддалар миқдори рухсат этилган меъёр (РЭМ б.м.)дан юқори бўлгани кузатилмади.

6 ноябрь ва 7 ноябрь тонгида Тошкент шаҳрининг об-ҳаво  шароити шаҳар ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг бир оз тарқалишига имконият яратади. 

Ушбу хабар юзасидан сайтимиз мухбири метеоролог мутахассислар билан боғланди. Тез орада бундай ҳолатнинг сабабларига аниқлик киритиб, фуқаролар учун зарарланишнинг олдини олиш чоралари ҳақида маълумот берамиз. 

    Бошқа янгиликлар