Му5
44

"Чой" фильми "Москва премьераси" кинофестивалида ғолиб бўлди

МАДАНИЯТ 05.11.2019, 18:30
Теглар: чой, Ўзбеккино, фестивал
213
"Чой" фильми "Москва премьераси" кинофестивалида ғолиб бўлди

Ёш кинорежиссёр Шокир Холиқовнинг "Чой" қисқа метражли фильми "Москва премьераси" кинофестивалининг "Қисқа метражли фильмлар" танловида бош мукофотни қўлга киритди, деб хабар берди "Ўзбеккино".

Ушбу фильм шу йил бўлиб ўтган Канн кинофестивалида ҳам ғолиб бўлган эди. 

Режиссёрнинг мазкур картинаси Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Бразилия, Россия Федерацияси, АҚШ, Македония каби мамлакатларда бўлиб ўтган халқаро қисқа метражли филмлар фестивалларида ҳам Гран-при ва бошқа бир қатор номинацияларни қўлга киритган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+2° туман
Валюта курси
rightuz