my5
Sevimli

Ўзбекистонда йил бошидан буён 88 нафар инсон ёнғинларда  ҳалок бўлган

ЖАМИЯТ 05.11.2019, 21:03
Теглар: Ўзбекистон, Ёнғин, Фвв
Ўзбекистонда йил бошидан буён 88 нафар инсон ёнғинларда  ҳалок бўлган

Республика ҳудудида 2019 йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида содир бўлган ёнғинлар статистикаси эълон қилинди.

Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан 2019 йилнинг ўтган 10 ойи давомида ўтказилган профилактик ишлари натижасида 15586 та бино ва иншоотларда ёнғин келиб чиқиш хавфи олди олинган, дея хабар беради ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси. 

Содир бўлган ёнғинларни ўчириш вақтида кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида 35 нафар инсонлар қутқарилган, 1271 бош уй хайвонлари, 123 хил техникалар, 289 млрд. сўмдан зиёд бино ва иншоотлар қурилмалари ва 95 млрд. сўмдан ортиқ моддий бойликлар сақланиб қолинган. 

Шунингдек, фуқароларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга оид билим кўникламаларига эга бўлиб бориши натижасида 2019 йилнинг ўтган 10 ойи давомида содир бўлган ёнғинлар, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 345 тага, ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиши 10 тага ва тан жароҳати олиши 56 тага камайган. Лекин, олиб борилаётган ишларга қарамасдан 2019 йилнинг ўтган 10 ойи давомида республика ҳудудида жами 9384 та ёнғинлар қайд этилиб, ушбу ёнғинларда 88 нафар инсон ҳалок бўлган ва 240 нафар киши тан жароҳати олган.

Жами содир бўлган ёнғинларнинг 69,3 фоизи аҳоли яшаш жойларида, 9,5 фоизи тадбиркорлик субъектлари объектларида, 5,3 фоизи транспорт воситаларида ва 1,3 фоизи давлат тасарруфидаги объектларида юзага келган. Ёнғинларнинг 38,9 фоизи очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 30,1 фоизи электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларини бузилиши,11,1 фоизи иситиш печларининг носозлиги ёки улардан нотўғри фойдаланиш, 9,9 фоизи болаларнинг шўхлиги ва 4 фоизи транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиши қоидаларининг бузилишидан содир бўлган.

 

Шарҳлар

Бухорода автобус ёниб кетди

17.01.2021, 12:20

Ижтимоий тармоқда "Бухорода автобус ёниб кетди" сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълумот берди. Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 17 январь...
Фарғонада Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари ўринбосарлари учрашди

09.12.2020, 22:22

Жорий йилнинг 8 декабрь куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Қирғизистон Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчи...
Ўзбекистон 10 ой давомида неча тонна карам экспорт қилгани маълум бўлди

26.11.2020, 00:29

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистон 11 та хорижий мамлакатларга қиймати 19,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 86,8 минг тонна...
Бугун Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

25.11.2020, 07:30

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 25 ноябрь куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:ТОШКЕНТ ШАҲРИҲаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси ва...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84