my5

Қуръони Каримнинг 300 метрли энг узун қўлёзмаси намойиш этилди

ДУНЁ 06.11.2019, 09:32
Теглар: Саудия Арабистони, Қуръон, қўлёзма
810
Қуръони Каримнинг 300 метрли энг узун қўлёзмаси намойиш этилди

Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида ўтказилаётган 38-халқаро китоб кўргазмасида 300 метр узунликдаги Мусҳаф қўлёзмаси намойиш этилди.

The National нашрининг ёзишича, қўлёзма муаллифи, ҳиндистонлик рассом M Dileef экани айтилган. Муаллифнинг сўзларига кўра, Қуръони каримнинг тўлиқ кўчирилганидан кейинги қўлёзма шакли 1 километр узунликда бўлади.

Рассом Аллоҳнинг Каломини бутун дунёга ёйишни мақсад қилганини айтиб, ушбу қўлёзма Ҳиндистон, Туркия сингари мамлакатларда намойиш этилганини қайд этган. Эндиликда Европа бўйлаб кўргазмалар ташкил этиш режалаштирилган.

Шаржада ўтаётган китоб кўргазмаси жорий йилнинг 9 ноябрига қадар давом этади. Унда 2000 дан ортиқ дунё нашриётлари ўз китоблари билан иштирок этмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.

 

Шарҳлар

Ўзбекистонда Катта Лангар Қуръонини таъмирлаш ишлари якунланди

19.11.2019, 09:53

Ислом динининг асосий манбаси ҳисобланган Қуръони каримнинг энг қадимий нусхалари халқимизнинг бебаҳо мероси сифатида қадрланади. Юртимиздаги ана шундай маънавий мерослардан бири Ўзбекистон мусулмонлари идораси музей-кутубхонасида...
Ўзбекистон-Саудия Арабистони футбол ўйинига такси ёки жамоат транспортида келиш тавсия қилинди

14.11.2019, 11:58

14 ноябрь куни соат 17.00 да “Пахтакор” стадионида Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичининг навбатдаги ўйини – Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Тошкент...
Умра зиёратидаги содир бўлган ЙТҲ бўйича ТИВ расмий маълумот берди.

19.10.2019, 21:11

Хабарингиз бор, кеча 18 октябр куни Саудия Арабистонида 39 нафар зиёратчини олиб кетаётган автобус иштирокида йирик йўл транспорт ҳодисаси рўй бергани ҳақида маълумот берган эдик. Шу...
XVI асрга оид Қуръон қўлёзмасини чет элга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди (Видео)

13.10.2019, 23:00

Аввал хабар берганимиздек, Бухоро шаҳрида яшовчи 49 ёшли фуқаро томонидан 150 минг АҚШ доллари эвазига Қирғизистонга ўтказиб берилиши керак бўлган қадимий Қуръон қўлёзмаси Давлат хавфсизлик...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° дымка
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84