Му5
44

Хонанда Сарварани ўзбек шоу-бизнесидан кетишга нима мажбур қилди? Ёхуд Туркияда ижод қилаётгани сабаби маълум бўлди...

МАДАНИЯТ 06.11.2019, 11:11
534
Хонанда Сарварани ўзбек шоу-бизнесидан кетишга нима мажбур қилди? Ёхуд Туркияда ижод қилаётгани сабаби маълум бўлди...

Ўзбек мухлислари орасида “Излаб қоласиз”, “Айрилиқ”, “Муҳаббат”, “Олмача” деб номланган бир қанча қўшиқлари билан машҳурликка эришган хонанда Сарвара анчадан буён кўринмай қолгани ҳеч кимга сир эмас. Хонанда ижодий танаффусда, деб ўйлаганлар ҳам янглишишади...

Боиси хонанда ўзбек шоу-бизнесини тарк этиб, Туркияда ижод қиляпти. Хонанда Сарвара журналист Феруз Муҳаммад билан бўлган суҳбатида Туркияда ижод қилаётгани сабабларига аниқлик киритди.

Сарвара, хонанда:

— Ҳар доим ҳам турк санъатига, турк шоу-бизнесига қизиқишим катта бўлган. Шу боисдан турк санъатини янада яхшироқ ўрганиш, турк хонандалари билан яқиндан ижодий ҳамкорлик қилиш мақсадида Туркияда ижодимни давом эттирмоқдаман.
Туркияга кетганимга икки йилча бўлиб қолди. У ерда турк хонандалари билан дуэтлар қилдик, янги қўшиқлар ёзяпмиз. Ҳозир бу ерда ижод қилаётганим ‘бутунлай Туркияда қолиб кетаманъ, дегани эмас. Имкониятим етганича ҳам Туркияда, ҳам Ўзбекистонда ижод қилмоқчиман.
Шоу-бизнес ичида ‘Сарвара ижодни ташлаб, бошқа бир тирикчилик учун Туркияга кетдиъ, деган миш-мишлар юргани ҳақида эшитдим. Бу гаплар асоссиз, бу ерда ҳам асосий тирикчилилигим қўшиқ куйлаш.
‘Хўрлайверманг" деб номланган қўшиғимни турк оркестри билан биргаликда куйладим, биргаликда тайёрладик. Тез кунлар ичида ушбу таронамизни мухлислар эътиборига ҳавола этамиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+2° туман
Валюта курси
rightuz