Му5
44

Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори: "Таълим соҳасидаги коррупция масаласи афсуски ҳамон ўз долзарблигини йўқотмаган"

МАДАНИЯТ 06.11.2019, 12:21
200
Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори: "Таълим соҳасидаги коррупция масаласи афсуски ҳамон ўз долзарблигини йўқотмаган"

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири, Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори Бахтиёр Сайфуллаев тараққиётимиз учун ғов бўлаётган иллат - коррупция ҳақида фикрларини билдирди...

Ватанимизнинг истиқлол йилларида эришаётган ютуқлари ҳақида қанча гапирсак ҳам оз. Олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини ҳар жабҳада кўришимиз мумкин. Буни ҳозирги кунда бутун дунё ҳамжамияти ҳам кўриб, эътироф этиб турибди. Шу билан бирга, афсуски, жамиятимиз ҳаётида ҳамон учраётган, тараққиётимиз ва ривожланиш йўлимизда ғов бўлаётган энг асосий муаммолардан бири бу – бу коррупциядир. Ҳозирги кунга келиб коррупция дунёдаги кўплаб давлатлар учун жиддий муаммога айланган. У ижтимоий ҳаётда қонун устуворлигига, жамият хавфсизлигига, барқарор ривожланишга жуда катта тўсиқдир. Коррупция – қонунга хилофдир. Биздаги энг оғриқли соҳалардан бири – таълим соҳасидаги коррупция масаласи афсуски ҳамон ўз долзарблигини йўқотмаган. Албатта, бу борада давлатимиз раҳбари томонидан, шунингдек, вазирлик ва идоралар томонидан ушбу иллатга қарши курашиш, уни олдини олиш ҳамда коррупциянинг ҳар қандай кўринишини қатъий инкор қилиш бўйича сезиларли ишлар қилинди ва қилинмоқда. Коррупцияга қарши муросасизлик билан курашиш механизмлари ишлаб чиқилиб, ҳаётга тадбиқ қилинмоқда. Бежизга таълим соҳаси ривожи учун, бу соҳада учраб тураётган коррупция муаммосига муросасизлик билан курашишга жиддий эътибор берилмаяпти. Чунки айнан таълим йўналиши жамиятимизнинг деярли ҳар бир соҳаси учун малакали, етук кадрларни тайёрлайди. Коррупция бўлса ҳеч қандай ахлоқ меъёрларини, инсон ҳаётининг моддий ва маънавий жиҳатларини тан олмайди. Бундай ҳолатда таълим тизими “олди-сотди” ҳолатига айланиб қолиши, ёш авлод коррупцияни оддий воқеълик сифатида қабул қилиб қолиши мумкин. Яъни, олий ўқув юртида олиниши кутилаётган билим, саъвия, муайян соҳанинг мутахассиси бўлиш масаласи ўз устуворлигини йўқотади. Бундай жамият ва давлат малакали, билимдон, куч-ғайратга тўла мутахассисларсиз ўз тараққиёт йўлида оқсайди. Ҳозирги глобаллашув даврида эса ушбу масала янада долзарб аҳамият касб этади. Шундай экан, биринчи галда таълим соҳасини ушбу иллатдан батамом тозалашимиз мақсадга мувофиқ бўлиб, нафақат тозалашимиз, балки уни илдизи билан йўқотишга интилишимиз керак.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган бўлар эдикки, бу борада фуқаролар ҳам коррупцияга қарши курашда фаол бўлишлари, ўзларининг қонуний ҳуқуқларини билишлари анча самарали натижаларга олиб келади. Бир сўз билан айтганда, жамиятимизнинг ҳар бир аъзосида ҳуқуқий саводхонликни ошириш зарур. Ўз юртининг келажагига, унинг эртанги тараққиёт йўлига, фаровон ва тинч ҳаётига бефарқ бўлмаган инсон албатта, коррупция масаласида ҳам муросасиз бўлади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+2° туман
Валюта курси
rightuz