Му5
44

Ҳуқуқий мониторинг: муаммо, вазифа ва хориж тажрибаси...

СИЁСАТ 06.11.2019, 18:44
250
Ҳуқуқий мониторинг: муаммо, вазифа ва хориж тажрибаси...

Ижро этилмаган қонун чиқарилмаган қонундан зарарлироқ. Чунки ижро этилмаган қонун ҳужжатлари жамиятда ҳуқуқий нигилизмни авж олдиради.

Жорий йилнинг 2 ноябрида“Ҳуқуқий мониторингнинг замонавий механизмлари асосида қонун ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. 

Хўш, мазкур ҳужжат қабул қилинишига нима зарурият бор эди-ю, ҳужжатнинг қабул қилиниши нималарни ўзгартиради? 

Муаммо

Ислоҳотлар шиддат билан давом этаётган шароитда қабул қилинаётган ҳужжатлар сони ва кўлами ҳам анча кенгайди.

Хусусан, 2017–2019 йилларда 162 та қонунлар, 1244 та Президент ҳужжатлари, 2158 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинган.

Ўз-ўзидан савол туғилади: ушбу ҳужжатларнинг ҳаммаси ҳам амалиётда тўғри қўлланиляптими? Уларнинг ижро этиш самарадорлиги қандай? Ишлатишда қандай муаммоларга дуч келинаяпти? 

Афсуски, айрим ҳолларда у ёки бу қонун ҳужжати амалиётда унинг мақсадларига мувофиқ тарзда қўлланилмайди ёки лозим даражада бажарилмайди. Ачинарлиси, бу камчиликлар у ёки бу орган фаолиятини назорат қилувчи идоралар томонидан текширилган пайтдагина аниқланади. Албатта, текширишлар якунида камчиликлар бартараф қилиниб, ҳужжат ижросини тўғри йўлга қўйиш ҳақида зарурий кўрсатмалар берилади. Аммо бу орада энг қимматли нарсалар – вақт ҳамда одамларнинг ишончи йўқотилади.

Масалан, қонун ҳужжати билан 2019 йил 1 январдан бошлаб кўчма савдо фаолияти билан шуғулланиш учун ҳокимликлардан рухсатнома олиш талаби бекор қилинган. Бироқ кўчма савдо билан шуғулланишни тартибга солувчи бошқа нормалар, хусусан, Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом тегишли ўзгаришсиз қолган. Бу эса айни фаолиятни тартибга солишда турлича ёндашувларни келтириб чиқарган.

Шу билан биргаликда, қабул қилинган барча қонун ҳужжатлари ижросини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун назорат қилувчи идораларда ресурс ва вақт етишмайди. Бу эса ўз-ўзидан қонун ҳужжатларини қўллаш самарадорлигини таҳлил қилиш, баҳолаш, натижадорлигини мониторинг қилиш механизмини йўлга қўйиш заруриятини келтириб чиқаради. 

Қонун ҳужжати қанчалик пухта-пишиқ ишлаб чиқилган бўлмасин, агар у амалиётда нотўғри қўлланилаётган ёки лозим даражада ижро этилмаётган бўлса, бундай ҳужжат фақатгина ислоҳотларнинг самарадорлигига салбий таъсир қилади.

Президентнинг мазкур қарори айнан шу бўшлиқни бартараф этиш, қонунҳужжатлари ижросини таъминлаш самарадорлигини янада ошириш, нотўғри ёки зиддиятли ҳуқуқни қўллаш амалиётига олиб келадиган нормалар пайдо бўлишининг олдини олиш, уларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган.

Хориж тажрибаси 

Ҳар қандай давлат тарихида ислоҳотлар шиддатли равишда олиб борилган давр бўлган. Табиийки, ушбу жараёнда қабул қилинаётган ҳужжатлар самарадорлигини баҳолаш зарурияти ҳам юзага келган. Шундан келиб чиқиб, ҳар бир давлат бу жараённи тартибга солишга ҳаракат қилишган.

Бу борада хориж тажрибаси ўрганилганда, кўпгина мамлакатларда норма ижодкорлигининг сифати ва самарадорлигини таҳлил қилиш учун ҳуқуқий мониторинг асосий восита бўлгани кўринди.

Масалан, Россияда ҳуқуқий мониторинг ўтказиш Президентнинг “Россия Федерациясида ҳуқуқни қўллаш мониторинги тўғрисида”ги Фармони билан, Қозоғистонда – Ҳукуматнинг “Ҳуқуқий мониторинг ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тартибга солинади. 

Адлия вазирлигига қўшимча вазифа юкланди

Қарор билан қонун ҳужжатларини амалиётда қўллаш самарадорлигини таҳлил қилиш ва уларнинг функционаллигини аниқ мезонлар асосида баҳолаш тизимини яратилди. Шунингдек, норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўртасидаги ўзаро алоқа тизими такомиллаштирилди.

Мазкур ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида, Адлия вазирлигидавлат бошқарув органларининг ҳуқуқий мониторингни ўтказиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланди.

Шунингдек қарор билан ҳуқуқий мониторинг тизимининг асосий вазифалари белгилаб берилди. Жумладан:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ягона амалиётини жорий этиш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш мақсадларига мувофиқлигини ўрганиш;

ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг тўлиқлигини таъминлаш, шунингдекнорматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги коррупцияга оид омилларни аниқлаш ва бартараф этиш каби бошқа яна бир қатор вазифалар белгиланди.

Махсус ваколатли орган сифатида Адлия вазирлигигадавлат бошқарув органлари томонидан ўтказиладиган ҳуқуқий мониторинг жараёнида иштирок этиш, ҳуқуқий мониторингни ўтказишда қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш каби қўшимча ваколатлар берилди. Ҳозирда Адлия вазирлигининг марказий аппаратида ҳуқуқий мониторинг бўйича махсус бўлим ташкил этилди, ушбу бўлим қарорда белгилаб берилган асосий вазифаларни ижросини сифатли ва ўз вақтида таъминлаб беришга хизмат қилади.

Ҳуқуқий мониторинг қандай ўтказилади?

Қарорга мувофиқ, республикамизда ҳуқуқий мониторинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ҳуқуқий мониторинг ўтказиш режаси асосида амалга оширилади. 

Жумладан, мазкур режа Адлия вазирлиги томонидан давлат бошқарув органлари тақдим этган таклифлар асосида шакллантирилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилинган ҳолда тасдиқланиши назарда тутилган.

Ҳуқуқий мониторингни ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар махсус электрон майдончада амалга оширилади.

Ҳуқуқий мониторинг ўтказишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш давлат органларининг юридик хизматлари томонидан амалга оширилади.

Бундан ташқари, Адлия вазирлиги давлат бошқаруви органлари томонидан ҳуқуқий мониторинг ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни танлаб олиб, уларни сифатини янада яхшилаш мақсадида такрорий ҳуқуқий мониторинг ўтказиши мумкин. Бу ҳам давлат органларининг масъулияти ошишига хизмат қилади.

Давлат бошқаруви органлари томонидан ўтказилган ҳуқуқий мониторинг натижаларини таҳлил қилиш ҳамда тегишли чора-тадбирлар белгилаш мақсадида улар тўғрисидаги ҳисобот Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилинади.

Ҳуқуқий мониторинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш якунлари бўйича оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилиниши мумкин.

Ушбу қарорнинг қабул қилиниши норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жойлардаги ижроси бир хилда ташкил этилишини, соҳалар бўйича ўтказилаётган ислоҳотларнинг қуйи бўғинларигача етиб боришини таъминлайди.

Адлия вазирлиги масъул ходими Х.Мелиев

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
rightuz