АсосийJamiyat

Энди рисоладагидек таълим беролмайдиган мактаблар давлат аттестациясидан ўтказилади

'Энди рисоладагидек таълим беролмайдиган мактаблар давлат аттестациясидан ўтказилади'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Шерзод Шерматов бошчилигида "Мактабларда таълим сифатини ошириш - бош вазифа" мавзуида матбуот анжумани ўтказиляпти. 

Хабаримизда мактаб битирувчиларининг 2019  йилда олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари таҳлилига кўра, 2 мингдан зиёд мактабнинг биронта ўқувчиси олий ўқув юртига кира олмаганлигини айтгандик. 

Йиғилишда маълум қилинишича, рисоладагидек таълим беролмайдиган, яъни битирувчилари олий таълим муассасаларига кирмаган 2000 дан ортиқ мактаб биринчи навбатда давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтказиш режалаштирилган.   

Айни пайтда матубот анжумани давом этмоқда. Бизни кузитишда давом этинг. darakchi.uz мухбири батафсил маълумотларни тақдим қилади.

    Бошқа янгиликлар