Му5
44

Жерар Депардье: «Ўзбекистон тарихий лаҳзаларни бошдан кечирмоқда"

МАДАНИЯТ 07.11.2019, 12:24
152
Жерар Депардье: «Ўзбекистон тарихий лаҳзаларни бошдан кечирмоқда"

Таниқли француз актёри Жерар Депардье Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Машҳур француз актёри Жерар Депардье Ўзбекистон ҳақидаги ҳужжатли фильм суратга олиш ишлари учун Тошкентга келди.  Актёр Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, у ердаги  қурилиш жараёнлари билан танишди.

Депардье, шунингдек,  Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов,  Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров ва «Ўзбеккино» агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов билан ҳам суҳбатлашди. 

 

Учрашувда француз актёри Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ислом динининг чинакам инсонпарварлик  моҳиятини жаҳон жамоатчилигига етказиш борасидаги ташаббуслари муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

«Мен ушбу марказни барпо этиш ташаббуси билан чиққан мамлакатингиз раҳбарининг ушбу ёндашувига қўшиламан.  Ўзбекистонда  ислом дини умуминсоний қадриятларнинг юксак тажассуми  сифатида улуғланади ва уни террор,  зўравонлик ва хунрезлик билан бир қаторга қўйиш кескин қораланади.  Бугунги кунда кўплаб экспертларнинг таъкидлашича,  Ўзбекистон мусулмон дунёси учун инсонпарварлик ривожида намуна бўлмоқда.  Бу ҳақиқатан ҳам тарихий лаҳзалардир»,  - дея, Депардье ўз фикрларини билдирди.  

Актёр Ўзбекистон азалдан олимлар ва  буюк мутафаккирларни дунёга келтирган замин эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.  

«VIII асрдан бери бу ерда ноёб интеллектуал муҳит яратилган.  Математика,  тиббиёт сингари дунёвий фанлар тараққиётида ҳам катта ютуқларга эришилган.  Иомом ал-Бухорий, имом ат-Термизий, Баҳовуддин нақшбанд сингари ислом оламининг буюк намояндалари етишиб чиққан. Ўзбекистонда вужудга келган нақшбандия тариқати бугун бутун Евроосиё ҳудуди бўйлаб, Болқон яриморолидан то Индениягага қадар тарқалган. Ислом тамаддунининг  «олтин даври» IX-XI асрларда  айнан  Ўзбекистон ҳудудида   юксак босқичга чиқди. Ислом цивилизацияси маркази ана шу бебаҳо меросни тадқиқ этишда катта ўрин тутади. Европа дунёсининг ҳеч бир мамлакати бундай илмий марказ билан фахрлана олмайди» - деб хулоса қилди Депардье.

Шунингдек, актёр ўзбек халқининг меҳмондўстлигидан ва Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросидан ҳайратда эканлигини билдирди. Унинг фикрча, Ўзбекистонга ноёб жуғрофий ҳудудда жойлашган.   Осиёнинг қоқ юрагидаги  бу мамлакат турли  халқлар   маданиятидаги  анъаналарни ўзида жамлаган ва уларга катта таъсир ўтказган.  

Депардье сўзининг охирида Ислом мероси, маърифатли ислом мавзуси Ўзбекистонда суратга олиш ишлари бошланган фильмнинг асосий мавзуларидан бири бўлишини баён қилди.  

«Бизнинг вазифамиз - француз томошабинларига ва бутун дунёга исломнинг ҳақиқий қиёфасини - маданияти,  илми,  санъатини намойиш этишдан иборатдир»,  - дея таъкидлади актёр.  

Таъкидлаш жоизки, Жерар Депардье иштирокида ҳужжатли фильм «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ташаббуси билан суратга олинмоқда.  Фильмни суратга олиш ишлари Тошкент,  Самарқанд,  Бухоро,  Хива,  Термиз ва Нукусда олиб борилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° туман
Валюта курси
rightuz