my5
Sevimli

Бугун 4 ёшли бола ёнғиндан қутқариб олинди

ЖАМИЯТ 07.11.2019, 12:31
Теглар: Ёнғин, Фвв
Бугун 4 ёшли бола ёнғиндан қутқариб олинди


2019 йилнинг 7 ноябр куни Навоий шахар ФВБ ЁХБ навбатчилик қисмига М.Таробий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг ошхонасида ёнғин юз бергани тўғрисида хабар келиб тушган. Бу ҳақида ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.
Хабар олингач, бошқарма қутқарувчилари 1 та қутқарув ва 2 та ёнғин ўчириш техникалари билан воқеа жойига зудлик билан етиб боришди.
Ёнғин ўчириш автонарвони тўртинчи қаватга ўрнатилиб, махсус гидравлик қайчи ёрдамида хонадоннинг темир панжаралари кесиб олинди ва аланга ичида қолган 4 ёшли болакай қутқарувчилар: Х.Ҳақбердиев, Ғ.Ражабов Б.Элмуродов, Ф.Халимовлар томонидан қутқариб олинди.
Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ ўчирилган. 2015 йилда туғилган Мирзиё Фаррух ўғли соғ-саломат ота-онасига топширилди.
Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.

Шарҳлар

Бухорода автобус ёниб кетди

17.01.2021, 12:20

Ижтимоий тармоқда "Бухорода автобус ёниб кетди" сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълумот берди. Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 17 январь...
ФВВ бугун бошланган ноқулай об-ҳаво қачонгача давом этишини маълум қилди

18.11.2020, 22:46

Бугун бошланган ноқулай об-ҳаво шароити 20 ноябрь кунига қадар давом этиши кутилмоқда.Шамол тезлиги 15-20 м/с гача етиши мумкин.Ҳарорат пасайиб, кечаси 8-15 даража, кундузи 0-5 даража...
Грециядаги энг катта муҳожирлар лагери бутунлай ёниб кетди

10.09.2020, 09:25

Грециянинг Лесвос оролидаги энг катта Мория муҳожир ва қочқинлар лагери бутунлай ёниб кетди.ERT телеканали хабарига кўра, 12,8 минг киши яшаб келаётган лагердаги ёнғин CОVID-19 билан...
Россия конидаги ёнғинда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз жасади Ўзбекистонга қайтарилди.

25.12.2019, 11:03

Хабарингиз бор, Россиядаги конда содир бўлган ёнғинда ўзбеклар ҳам ҳалок бўлгани хабар берилган эди. ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг жасадлари Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича маълумот берди. Мамлакатимизнинг Екатеринбург...