Му5
44

Тадбиркор ўз ҳамёнига 62 миллион сўм зарар келтирди

ЖИНОЯТ 08.11.2019, 16:51
212
Тадбиркор ўз ҳамёнига 62 миллион сўм зарар келтирди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2017 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5059-сонли Фармонига асосан, жорий йилнинг 28 сентябрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 7-мавзесида жойлашган тадбиркорлик субъектларидан бирига қарашли овқатланиш биносида энергия ресурслари, сув таъминоти  ва сув чиқаришдан фойдаланиш ҳолати юзасидан мониторинг текширув ўтказилди.

Мониторинг жараёнида Чилонзор тумани 7-мавзесида жойлашган жамиятнинг овқатланиш биноси электр энергияси  тармоғига ДТС 541 №138601 ПК “Электро ҳисоб” дастурида рўйхатга олинмасдан, таъминотчи корхона билан шартнома тузмасдан электр энергиясидан фойдаланиб келинаётганлиги аниқланган.

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги №22 сонли қарорига асосан етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилинганда жами етказилган зарар 62 миллион 421 минг 980 сўмни ташкил этган.

  Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
rightuz