Му5
44

Шавкат Комилов “қора пиар”нинг жабридан азият чекяпти ёҳуд актёр нега Азиза Ёқубовани бўғганига изоҳ берди (видео)

ШОУ-БИЗНЕС 08.11.2019, 17:11
2032
Шавкат Комилов “қора пиар”нинг жабридан азият чекяпти ёҳуд актёр нега Азиза Ёқубовани бўғганига изоҳ берди (видео)

Сайтимизда бироз аввал актёр Шавкат Комиловнинг ўзидан эшитамиз съёмкада ҳақиқатда нима бўлганини ҳақида видеоҳавола билан биргаликда хабар берган эдик...

Кўп ўтмай, “Севимли” телеканали учун суратга олинаётган “Залолат” миллий сериалининг бош қаҳрамони Шавкат Комилов шов-шувга айланган саҳна кўринишининг давомини эълон қилди.  Шундан сўнг,  актёрлар сериалнинг “пиар”и учун атай шундай видео тарқатишгани  маълум бўлди. 

Қуйидаги ҳаволада аслида, суратга олиш майдончасида нима содир бўлганини кўришингиз мумкин. 

бу видеодан  сўнг актёр унинг натижасидан қониқмади ва  алоҳида аудио хабар ҳам тарқатди. Уни ҳам эшитиб кўринг. 

Оддий пиар ортидан боши ғалваларга қолган актёр билан биз ҳам боғландик. 

Шавкат Каримов, актёр:

— Одамлар тушуниб тушунмай, жуда ваҳимали хулоса чиқаришди. Аслида, бу сериал ва уни “пиар” қилиш учун кичик видеони Азиза инстаграмга жойлаган эди, ҳолос. Ишонсангиз, ўша видео тарқалгандан кейин оила аъзоларим, қариндош ва дўстларимдан, ҳатто жиддий ташкилотда ишлайдиган танишларим ҳам мени излаб қолишди. Уларнинг ҳар бирига вазиятни тушунтириб чарчадим. Кейин иложсиз, видеони охирини ҳам тарқатдик. Шу фурсатдан фойдаланиб, мухлисларимдан касбимизни ва бугунги шоу-бизнеснинг ёзилмаган қоидаларини тўғри тушунишларини сўраб қоламан. Аслида, ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган видеони деб мени ёмонга чиқариб қўйманглар, илтимос.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
rightuz