Му5
44

Сохта Италия паспортли эронликлар юртимизга киришга уринди

ЖАМИЯТ 08.11.2019, 17:27
Теглар: Паспорт, ​Эрон
242
Сохта Италия паспортли эронликлар юртимизга киришга уринди

 

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни И. Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида “Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича пойтахтимизга келган ана шундай бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати маълум қилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида қарийб 60 дан ортиқ хорижий давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз тартиб жорий қилинди. Афсуски бундай яратилаётган имкониятлардан ўзининг қинғир ишлари йўлида фойдаланаётган айрим шахслар ҳам учрамоқда.

Бир гуруҳ “Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича келганларнинг Италия давлатига тегишли фуқаролик паспортлари текширилганда қалбаки эканлиги аниқланди. Олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу шахслар аслида Эрон Ислом Республикаси фуқаролари эканлиги маълум бўлди. Уларга қонунчилигимизда белгиланган тартибда чора кўрилди.

Шарҳлар

Фарғонада 64 ёшли фуқарога Собиқ иттифоқнинг эски паспорти алмаштириб берилди

12.11.2019, 23:21

Фарғона вилояти Бувайда тумани "Озод" МФЙда истиқомат қилувчи, 1955йилда туғилган Мўминжон ота собиқ Иттифоқпаспорти билан юргани, эътиборсизлиги туфайли биометрик паспортни олмагинни айтиб Бувайда тумани адлия...
Бувайдалик ота 64 ёшида ССР паспортини “биометрик”ка алмаштирди

11.11.2019, 18:33

Бувайда тумани "Озод" МФЙда истиқомат қилувчи, 1955-йилда туғилган Мўминжон ота собиқ ССР паспорти билан юргани, эътиборсизлиги туфайли биометрик паспортни олмагинни айтиб Бувайда тумани адлия бўлими...
Аэропортда сохта Малайзия паспортли бир гуруҳ шри-ланкаликлар ушланди

09.11.2019, 22:05

Мамлакатимиз фуқаролари ва юртимизга кириб келаётган сайёҳларга Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ўтиш бўйича муайян қонун-қоидалар тўғрисидаги тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилишига қарамай баъзи бир шахслар томонидан...
​10 ОЙДА 800 НАФАР ШАХС ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛИГИНИ ОЛДИ

22.09.2017, 14:39

2016 йилнинг декабрь ойидан бугунга қадар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш бўйича 835 нафар шахснинг илтимоси қондирилди. Таққослайдиган бўлсак: 1991 дан 2017 йилгача республика бўйича 482...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
rightuz