АсосийJamiyat

Москва-Фарғона рейсида ўзбекистонлик йўловчи вафот этди

'Москва-Фарғона рейсида ўзбекистонлик йўловчи вафот этди'ning rasmi

Москванинг Домодедово аэропортидан Фарғонага парвоз қилаётган самолёт йўловчининг ўлими сабабли Самарага фавқулодда қўнди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Маълум қилинишича, Домодедово-Фарғона йўналиши бўйича SVR2419 рейсини амалга оширган самолёт йўловчилардан бирининг соғлиги ёмонлашгани сабабли Самарадаги “Курумоч” аэропортига қўнишга мажбур бўлган.  

“Шифокорлар самолётга етиб келишганда, афсуски, йўловчи вафот этиб бўлган эди”, - деди агентликка аэропорт вакили.

Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этган йўловчи Ўзбекистон фуқароси бўлган. Унинг ўлимига ўпкадаги шиш билан кузатилган инфаркт сабаб бўлган.

 

 

    Бошқа янгиликлар