my5
Sevimli

“Сергели кичик саноат зонаси” ҳудудида объектларда кучли ёнғин содир бўлди

ЖАМИЯТ 11.11.2019, 10:26
Теглар: Ёнғин, Сергели
“Сергели кичик саноат зонаси” ҳудудида объектларда кучли ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳар Сергели тумани 2-даҳасида жойлашган “Сергели кичик саноат зонаси” ҳудудида ёнғин содир бўлган.

2019 йилнинг 8 ноябрь куни соат 17:52да келиб тушган хабар асосида воқеа жойига дастлаб автоматик равишда 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари юборилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга соат 17:57 да етиб борган вақтда ишлаб чиқариш цехлари жойлашган бинонинг иккинчи қавати очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Тошкент шаҳридаги юқори қаватли биноларга ўрнатилган видеокузатув мосламалари орқали воқеа жойи кузатилиши ҳамда воқеа жойидаги ёнғин ўчириш раҳбари томонидан тасдиқланган II юқори чақириқ бўйича қўшимча равишда 6 та асосий ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 19:46 да қуршаб олиниб, соат 20:20 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида “Сергели кичик саноат зонаси” ҳудудидаги “Магна-мебел” МЧЖга қарашли мебель ишлаб чиқариш цехи ва “Усефул-бизнес-груп” синтефон ишлаб чиқариш цехининг 1500 кв.метр майдонда томи ва ички қисмилари ёниб зарарланган. Ёнғиндан объектнинг 15500 кв.метр майдони сақлаб қолинган ҳамда аланга ҳудуддаги қўшни тадбиркорлик объектларига ўтиб кетиши олди олинган.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.

 

Шарҳлар

Бухорода автобус ёниб кетди

17.01.2021, 12:20

Ижтимоий тармоқда "Бухорода автобус ёниб кетди" сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълумот берди. Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 17 январь...
Сергелида янги йўл қурилиши кутилмоқда

26.11.2020, 06:21

Мутахассислар Сергели йўлларидаги тирбандликни бартараф этиш учун янги йўл қуришни таклиф қилишди.Бу ҳақда  Подробно.уз. хабар берди. Тошкент метропроектлари лойиҳалаш институти Сергели минтақасида транспорт инфратузилмасини енгиллаштиришнинг...
Тошкент метрополитени Сергели йўналишининг қуриш ишлари якунланмоқда

08.10.2020, 22:18

Умумий қиймати 82,66 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу мега лойиҳада дастлабки қурилиш ишлари 2017 йил бошида бошланган бўлиб, ҳозирда ўз ниҳоясига етиш арафасида турибти.“Ўзбекистон темир...
Грециядаги энг катта муҳожирлар лагери бутунлай ёниб кетди

10.09.2020, 09:25

Грециянинг Лесвос оролидаги энг катта Мория муҳожир ва қочқинлар лагери бутунлай ёниб кетди.ERT телеканали хабарига кўра, 12,8 минг киши яшаб келаётган лагердаги ёнғин CОVID-19 билан...