2019 йилнинг 11 ноябрь куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани Сурун маҳалласидаги уйларнинг бирида газ тўпланиб чақнаши натижасида портлаш содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, ҳодиса оқибатда 2 нафар шахс вафот этган.
Ҳодиса содир бўлган жойига зудлик билан етиб борган тергов тезкор гуруҳи ишламоқда. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.