Бугун “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК сервис ва дилерлик марказида (Самарқанд вилояти, Жомбой ш.) “Юк автомобиллари, автобуслар, осма ва тиркама техника бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кооперация” кўргазмаси очилди.
Кўргазма маҳаллий автокомпонентлар ишлаб чиқарувчилар, шунингдек автомобиль саноатида ўз бизнесини ривожлантириш истагида бўлган тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли кооперацион алоқаларни кенгайтириш орқали “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК, “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ ҚК ва “UzAuto Trailer” МЧЖда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва таннархини пасайтиришни кўзда тутади.
Кўргазмада юк автомобиллари, автобуслар, осма ва тиркама техниканинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган бутловчи қисмлари ва боғламалари тақдим этилди. Кўргазма доимий равишда иш юритади.
Кўргазма ҳар куни 9:00 дан 17:00 гача (шанба, якшанба ва расмий байрам кунларидан ташқари).
07.03.2021, 23:34
Пойтахтимиздаги Тасвирий санъат галереясида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг «Либослар дизайни» йўналиши талаба- қизларининг ижодий кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда УзА мухбири хабар бермоқда.Кўргазмани Тошкент...07.03.2021, 14:10
ФВВ қутқарувчилари Самарқанд вилоятидаги ресторанлардан бирида юз берган ёнғинни бартараф этдилар: қурбонлар бўлмаганЁнғин бугун, тахминан соат 11:00 ларда, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги "Омонбой" маҳалласида жойлашган...27.02.2021, 18:15
Ижтимоий тармоқларда “2 нафар қизи бор ҳамшира аёлни уриб судрашгани акс этган видео тарқалди” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумотТасвирлардаги ҳолат 2021 йил 5 февраль...26.02.2021, 12:13
2020 йилнинг ноябрь ойида 42 ёшли пастдарғомлик эркак хотинининг бошқа эркак билан ишқий муносабатлари ҳақида хабар топгач, Самарқанддаги Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган савдо марказида уларни...