my5
Sevimli

13 ноябрь куни Чилонзор, Қибрай, Наманган ва Андижон электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади

ЖАМИЯТ 12.11.2019, 23:46
Теглар: Тошкент, Андижон, ​Наманган, Чилонзор, Ҳудудий электр тармоқлари, Қибрай
13 ноябрь куни Чилонзор, Қибрай, Наманган ва Андижон электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади

13 ноябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Республиканинг айрим ҳудудларида элект энергияси вақтинча узилади, дея хабар беради “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати. Хусусан,

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги 8-мавзе ҳудудига қарашли 10 кВ 961-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, 42, 43, 44, 45, 46, 48, 49, 50, 51-сонли кўп қаватли аҳоли яшаш уйларида; 

Тошкент вилояти Қибрай Туманининг “Гулбоғ”, “Амир Темур”, “Чингелди”, “Тошисти”, “Дўстлик”, “Жарбоши”, “Тўлқинтепа” МФЙ ҳудудлари электр таъминотини таъминловчи “Тузел” подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаблиушбу аҳоли хонадонларида соат 08:00 дан соат 18:00 га қадар электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади.                                                                                                                                                            

Чорток туманидаги 35/10 кВли “Алихон-2” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Чортоқ туманининг “Дехқонобод”, “Арбағиш”, МФЙлари Янгиқўрғон туманинг “Янгиобод” МФЙ ҳудудларидаги истеъмолчиларга; 

Косонсой туманидаги 35/10 кВли “Косонсой” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Косонсой туманининг “М.Азам”, “Мажнунтол”, “Гулбоғ” ва “Чуст кўча” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади.

Андижон вилоятининг айрим ҳудудларида эртага яъни 2019 йил 13 ноябрь куни 110/6 кВ кучланишли “Бахт” подстанциясида мукаммал таъмирланиш ишлари олиб борилиши сабабли, Андижон шаҳри ҳамда Олтинкўл туманидаги “Жалабек”, “Уйғур”, “Меҳнат”, “Сафоий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида  яшовчи аҳоли хонадонларида;                                                                                                                      

Шунингдек, 35 кВ кучланишли “Л-Навоий” ҳаво электр узатиш тармоғида мукаммал таъмирланиш ишлари олиб борилиши сабабли 35/10 кВ кучланишли “Озод”, “Мехнатобод”, “Ниёз-ботир” подстанциясидан таъминланувчи Асака туманидаги “Юқори Бўз”, “Меҳнатобод”, “Бўзариқ”, “Марқа юз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли хонадонларида соат 09:00 дан 17:00 га қадар электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади. 

 

 

Шарҳлар

Тошкент шаҳрида ўтказиладиган U-22 Осиё чемпионатининг янги санаси маълум қилинди

21.11.2021, 17:05

шу йил Тошкент шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар қилгандик. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди. Аммо, маълум...
Андижон вилоятида 4 балли зилзила содир бўлди - ФВВ

12.11.2021, 07:49

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 12.11.2021 06:38 да (12.11.2021 йил, Гринвич бўйича 01:38 да) зилзила содир бўлди....
Тошкентда кир ювиш кукунларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган цех фош этилди

10.11.2021, 18:36

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан “The Procter & Gamble” компанияси ишончли вакилининг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, ЯТТ “С.Х.” тегишли ҳужжатлари бўлмаган...
Андижонда ҳеч бир сабабсиз уйидан чиқиб кетган 17 ёшли қиз қайтиб келмади

09.11.2021, 18:12

Улуғнор тумани, Обод МФЙ, Қипчоқ кўчасида яшаган 2003 йилда туғилган Хабибуллаева Олтиной Абдимонноп қизи шу йилнинг  21-октябр куни соат тахминан 18:00лар чамасида ҳеч бир сабабсиз,...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси