АсосийЖамият

Риштонда дудбуроннинг носозлиги сабаб уйда ёнғин содир бўлди

Риштон туманидан яна нохуш хабар: туманнинг Навбаҳор МФЙ Тинчлик кўчасидаги 86-уйда ёнғин...

'Риштонда дудбуроннинг носозлиги сабаб уйда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Риштон туманидан яна нохуш хабар: туманнинг Навбаҳор МФЙ Тинчлик кўчасидаги 86-уйда ёнғин содир бўлди, дея хабар қилмоқда vodiy24.uz.
Ёнғинга сабаб, Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан иситиш печининг дудбурони носоз эканлиги деб кўрсатилмоқда. Яхшики, ёнғинда ҳеч ким жабрланмаган.


ЁХБ томонидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари амалга оширилишига қарамай, "ўт балоси"га гувоҳ бўлинмоқда.
Эҳтиётсизлик натижасида моддий зарар, ачинарлиси, инсон ҳаётига хавф солувчи ҳолатларнинг келиб чиқиши барчани ҳушёрликка чорлайди.
– Фуқаролардан шуни илтимос қиламизки, хонадонларда иситиш печларини қуришда мутахассисни жалб қилиш, табиий газ, ўтин, кўмир ёки бошқа ёқилғи воситаларидан фойдаланишда ҳушёр бўлишлари, ҳар қандай печлардан фойданланмасликлари, энг асосийси, хавфсизлик қоидаларига амал қилишларини сўраймиз, – дейди Риштон туман ЁХБ катта инспектори Равшан Мамаризаев.

Бошқа янгиликлар