АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг аҳоли зич ҳудудларида чорвачилик соҳасида мутлақо янги тизим жорий қилинади

'Ўзбекистоннинг аҳоли зич ҳудудларида чорвачилик соҳасида мутлақо янги тизим жорий қилинади'ning rasmi

Андижон вилоятида амалга оширилаётган тажриба асосида юртимизнинг аҳоли зич ҳудудларида мутлақо янги тизим жорий қилинади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 ноябрь куни чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида вазифа қўйди.

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ажратиладиган кредитлар асосида сут-гўшт қайта ишловчи корхона аҳолига кооперация асосида 5 бошгача наслли қорамол етказиб беради, уни қандай парвариш қилишга ўргатади. Корхона наслли қорамолнинг мунтазам ветеринария назоратини, белгиланган рацион асосида озуқаланишини ҳамда ундан олинаётган сутни бозор нархида сотиб олинишини таъминлайди.

Бу тизимнинг афзаллиги шундаки, аҳоли қорамолга эга бўлади, сутни бозор нархида сотади, бу билан қорамол кредитини тўлайди ҳамда туғилган бузоқлар ҳисобига хўжалик кўпайиб бораверади. Қуёнчиликда ҳам ушбу тажрибани жорий этиш мумкин.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат кўмитаси, Халқ банки ҳамда Микрокредитбанкка вилоят ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Андижон, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Хоразмда мазкур тизимни йўлга қўйиш вазифаси юкланди.

Бошқа янгиликлар