АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистонда чорва кооперациялари ташкил этилади

'Ўзбекистонда чорва кооперациялари ташкил этилади'ning rasmi

Қорақалпоғистон тажрибаси асосида чорва кооперацияларини ташкил этиш зарурлиги Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 13 ноябрь куни чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида таъкидланди. 

Яъни, имкониятдан келиб чиқиб, 30 дан 100 бошгача қорамолдан иборат оилавий чорва фермалари ташкил қилинади. Кооперация ушбу тузилмаларни озуқа-ем, ветеринария хизматлари ва агротехника билан таъминлайди.

Мазкур тажрибанинг афзаллиги шундаки, оилавий фермалар қаердан ем ва техника олиш, маҳсулотни кимга ўтказиш ҳақида бош қотирмайди. Бу ишлар билан кооперация шуғулланади.

Юқорида зикр этилган ташкилотлар ва ҳокимликларга Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Сирдарё, Навоий, Бухоро вилоятларида камида иккитадан шундай чорва кооперацияларини ташкил этиш топшириғи берилди.

Бошқа янгиликлар