Му5
48

Ўзбекистонда пилла ҳосили 19 минг тоннага етказилди

ИҚТИСОДИЁТ 14.11.2019, 10:36
Теглар: Ўзбекистон, Пилла
335
Ўзбекистонда пилла ҳосили 19 минг тоннага етказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 ноябрь куни чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселекторда ипакчилик саноатини ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Пиллачилик жуда қисқа муддатда – 30-35 кунда экспортбоп маҳсулот олса бўладиган тармоқ. Дунёда 20 дан ортиқ пилла етиштирувчи мамлакат бўлса, Ўзбекистон Хитой ва Ҳиндистондан кейинги ўринда туради. Лекин юртимизнинг жаҳон бозоридаги улуши – атиги 2,5 фоиз.

Охирги икки йилдаги саъй-ҳаракатлар натижасида, хусусан, йилига тўрт марта ипак қурти боқиш ҳисобига пилла ҳосили 19 минг тоннага етказилди.

Йиғилишда бу тармоқдаги бозор конъюнктураси таҳлил қилинар экан, мамлакатимизда катта имкониятлар борлиги таъкидланди. Бундан самарали фойдаланилса, яқин йилларда йиллик экспорт ҳажмини камида 500 миллион долларга етказиш мумкин.

Айни пайтда, тармоқда қатор муаммолар бор. Жумладан, тутзорларнинг 6 минг гектари яроқсиз аҳволда. Яна 37 минг гектарда ҳосилдорлик 30 фоизга ҳам етмайди. Юқори озуқавий навлар тутзорлар ва якка қатор тутларнинг бор-йўғи 5-6 фоизини ташкил этади. Касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш ўз вақтида сифатли амалга оширилмаётгани боис озуқа базаси йўқотилмоқда.

Ипак қурти уруғининг 80 фоизи импорт қилинган. Юртимизда супер-элита ипак уруғи яратадиган ягона муассаса – Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг моддий-техника базаси эскирган.

Шулардан келиб чиқиб, 2022 йил якунига қадар 20 минг гектар янги тутзорлар барпо этиш ҳамда 10 минг гектар эскирган тутзорларни янгилаш режалаштирилган. 

Бунинг учун мавжуд тутзорлар оилавий пудрат асосида аҳолига 1 гектардан 3 гектаргача бўлиб берилади. Пиллачилик кластерлари томонидан тутзорларни янгилаш учун тут кўчатлари ва мавсумда ипак қурти уруғи тарқатилади. Пилладан олинадиган даромад билан бир қаторда, тутзорлар орасига экиладиган қўшимча экинлар ҳам тўлиғича аҳоли ихтиёрида қолади. 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси, вилоят ҳокимлари ва тегишли идоралар раҳбарларига тутзорлар ташкил этиш учун ер ажратиш, эскиларини янгилаш, сув тежовчи технологияларни қўллаш бўйича топшириқлар берилди. Келгуси йили пилла етиштириш ҳажмини 21 минг тоннага, 2025 йилгача эса 30 минг тоннага етказиш вазифаси қўйилди. 

Шарҳлар

Ўзбекистонда қурилажак АЭС мутахассислари Ростов вилоятида таҳсил олади

04.12.2019, 13:20

Ростов-на-Дону шаҳрида Ўзбекистоннинг Бош консуллиги томонидан “Ўзбекистон-Россия: икки давлатнинг ижтимоий-сиёсий аспектлари” мавзусидаги муҳокамалар доираси ташкил этилди. Тадбир РФ жанубидаги энг қадимий ва нуфузли олий таълим муассасаси...
Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари шартли террорчилар тўдасини батамом тор-мор қилишди

04.12.2019, 11:04

Шарқий ҳарбий округ “Ғурумсарой” дала-ўқув майдонда “Шарқ – 2019” Ўзбекистон ва Россия Федерация ҳарбий хизматчиларининг ҳамкорликдаги тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Бир нечта ўқув жойларида иштирокчилар...
Бугун тонгда Ўзбекистонда яна зилзила бўлди

04.12.2019, 08:52

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабарига кўра, бугун, 4 декабрь куни Тошкент вақти билан 05:35да Ўзбекистонда зилзиила бўлди. Координаталар 39,81 градус шимолий кенглик, 68,01 градус...
Ўзбекистонга қайтишни истаганлар орасида Россиядан бўлган мурожаатлар етакчилик қилмоқда

03.12.2019, 18:35

 Хорижда ишлаб юрган ўзбекистонликларнинг ватанга қатишларида кўмаклашилаётганилиги бўйича маълумот берилди.Унга кўра, 2019-йил 1-январдан 1-ноябргача “Истиқболли Авлод” ижтимоий-ахборот маркази томонидан 381 та ариза қабул қилинган. Мурожаатларда...