Му5
48

Ўзбекистонда Ғаллачилик кластерлари орқали йирик фермалар ташкил этилади

ИҚТИСОДИЁТ 14.11.2019, 10:45
Теглар: Ғалла
438
Ўзбекистонда Ғаллачилик кластерлари орқали йирик фермалар ташкил этилади

Тошкент вилояти тажрибаси асосида ғаллачилик кластерлари ташкил этиш орқали 2-5 минг бош қорамолдан иборат йирик фермалар фаолиятини йўлга қўйиш лозимлиги қайд этилди.

Бунда, кенгайиш истагини билдирган ва камида 500 бош қорамоли мавжуд фермерларга ҳар 1 минг бош учун 300-400 гектардан ер бериш орқали ғаллачилик кластерлари ташкил этилади.

Ушбу тизим шуниси билан жозибадорки, йирик кластерлар буғдойни қайта ишлаш орқали омухта ем ишлаб чиқариш ҳамда ғалладан бўшаган ерларда такрорий экин сифатида озуқабоп экинларни етиштириб, ўзи силос ишлаб чиқариш имконига эга бўлади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 ноябрь куни чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселекторда қатор идора ва ташкилотларга бир ой ичида ҳар бир талабгорнинг таклифларини кўриб чиқиб, амалга ошириш чораларини белгилаш вазифаси қўйилди.

Шарҳлар