Кеча, 13 ноябрдан бугун, 14 ноябрга ўтар кечаси Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Истиқлол МФЙ Юксалиш кўчасида яшовчи фуқаро М.Л.нинг уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълум қилди.
Ёнғин-қутқарув қисмига 02:45да келиб тушган хабар асосида воқеа жойига 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга соат 03:03да етиб борган вақтда яшаш уйи очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 17 км).
Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 03-10 да қуршаб олиниб, соат 04-10 да тўлиқ ўчирилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 120 кв.метр майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан яшаш уйининг 250 кв.м майдони сақлаб қолинган ва аланганинг қўшни уйларга ўтиб кетиши олди олган.
Ёнғиннинг тахминий сабаби электр симларида қисқа туташув, дея баҳоланмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.